Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ширк эмасми?

08:02 / 21.10.2016 | Jundullah | 2650

Ассалому алайкум! Онам уйда ширкка ўхшаш амаллар қиладилар. Яъни ингичка ёғочларни мойлаб пахта билан ўраб, битта идишдаги тупроққа санчиб, уларни ёқиб, кейин сураларни ўқиб кейин дуо қилиб, у билан бутун уйни тутатиб чиқади. Мен буни  ширк десам, “бу ширкмас “Нур” сурасида бу нарса бор” деяпти. Шундай бўлиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу нарса “Нур” сурасида йўқ эканлиги аниқ. Қилаётган ишига келса, агар ўша чўпларни мойлаб “момоларимга, арвоҳларга” деб ёқса ширк бўлади. Уйга исириқ солиш каби бўлса, ширк даражасига етмасада бемаъни ва шариатдан бўлмаган иш эканлиги аниқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat