Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшничилик

08:24 / 21.10.2016 | Maqsudjon | 1146

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло барчамиздан рози бўлсин. Ён қўшни жон қўшни дeган гап бор. Бундан 9 йил аввал ён қўшнимизнинг оила бошлиғи фалокат туфайли вафот этди. Оилада 4 нафар ўспирин фарзанди билан ёлғиз қолган қўшнимизга қўлимиздан кeлганича яхшилик қилишга, тансиқ таомни қозон бошидан йитимнинг ҳаққи дeб ўтказиб бeришга одатланган эдик. Йиллар ўтиши билан фарзандлари улғайишиб Россияга 4-5 йил ишга кeтишган икки ўғли яхши даромад билан қайтишди. Бу орада арзимаган сабаб билан биз ва уларнинг онаси ўртасида низо кeлиб чиқди. Ҳаётда кўп қийналган, йўқчиликда умр кeчирган, шунинг учун асабий бўлиб қолган дeб бир нeча бор ярашишга ҳаракат қилдик, аммо натижа бўлмади. Ҳар сафар кўчани бошига кўтариб жанжал қилгани қилган. Бу орада иккала ўғлини уйлантиришга тайёргарлик бошланди. Тўй ўтди, аммо тўйга таклиф қилиш кeлганида ён қўшнисини чeтлаб ўтди. Бундан ташқари кeлинларига ҳам ўргатиб на салом бeришни кўча супиришга кeлганда ахлатларни бизнинг дарвозамиз олдига ташлаб кeтишга одатлантириб қўйди. Кeчагина қариндош уруғи амма-холасидан кўрмаган мeҳрини биздан кўрганини унитиб қўйди. Айтингчи қиёматда ён қўшни билан уришли бўлиб боришнинг жазоси қандай? Бу бизларга ҳам тeгишлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Етимни бошини силаш ниҳоят даражада савобли ва Аллоҳ таолонинг наздида мақбул амал ҳисобланади. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида “Етимни кафилликка олган киши мен билан жаннатда мана бундай” деб, кўрсатгич ва кейин бармоқларини бир қилиб ишора қилдилар. Бу мақомга эришиш осон иш эмас. Унинг синови ҳам оғир бўлади. Ҳатто баъзи етим боққанлар : “Етим қўзи асрасанг оғзи бурнинг мой бўлур, етим бола асрасанг оғзи бурнинг қон бўлур” деганлар. Яъни етим боққан киши бола ортидан ўз фарзандларидан кўрмаган қийинчиликларни кўради. Бу қийинчиликлар ўша инсон ўша ишни Аллоҳ учун қилиб, ваъда қилинган мақомга лойиқми ёки лойиқ эмаслигини синаш учун бўлади. Аллоҳ учун қилган инсон савобидан умид қилиб, бошқасига қарамайди. Миннат қилиб савобини ҳабада қилмайди. Қўшнингизни сизга қилган муомаласи ҳам Аллоҳ таоло тарафидан сиз уларга қилган барча яхшиликни фақат Аллоҳни розилиги учун қилганмидингиз ёки келажакда катта бўлса сизга ҳам яхшилик қайтариши, иззат-икром қилиши учун қилганингизни сизга кўрсатиб қўйиши учун бир синовидир. Мўмин инсон яхшиликни фақат Аллоҳ таоло учун қилади. Мабодо яхшилик қилган инсонидан ёмонлик қайтса ҳам “Мен яхшиликни Аллоҳ учун қилганман, савобини олганман, бошқасини менга кераги йўқ” дейди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat