Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният яхши бўлсин

08:45 / 21.10.2016 | Lochinbek | 2778

Ассалому алайкум! Менинг ушбу мактубим савол берувчиларга. Ҳурматли савол йўллаётган дўстлар. Илмли инсонлар томонидан саволларга жавоб бериш хизмати йўлга қўйилганлигини, уларнинг инсонларни динда, эътиқодлари ва амаллари бекаму кўст бўлишини ният қилиб Аллоҳ таолага бўлган муҳаббатларидан деб билишингизни сўрардим. Улар аслида бу ишларга мажбур эмасликларини хис қилайлик. Мактабда ўқиётган фарзандимиз дарс тайёрлаётганида бехосдан бир вақтлар ўзимиз ўқиган фандан савол бериб қолса унутганимиз учун жавоб беролмай қай ахволга тушиб қолишимиз ёки жавоб бериш учун қанча изланишимиз ҳақида ҳам ўйлаб кўрайлик. Битта мактаб ўқувчисининг аниқ фандаги саволига жавоб шунча меҳнат талаб қилса диний саволларга жавоб топиш учун қанча меҳнат сарф бўлар экан? Айрим берилаётган саволларни кўриб ўйланиб қоласан. Ахир дадамизга онамизга ёки энг яқин инсонимизга беришдан уяладиган саволларни бериб жавоб оляпмизку!!! Берилаётган саволларга жавобларни ўқиб фикр қиламанки, жавобларда ибодат қилишга тўсиқ бўлиб қолмаслигига кўпроқ ҳаракат қилинади. Бир нарсани унутмайликки намозга узр йўқ!!! Фақат ўлим узр бўлиши мумкин. Ундан ташқари савол беришда ниятга ниҳоятда эътибор қаратайлик. Савол беришдан мақсад билмаганни билиш бўлсин!!! Бундан бошқа нарсага йўл ахтариш эмас. Айрим саволларни ўқиб, “илмда шу даражада ўзиб кетдикми” деб ўйлаб қоламан. Сабаби берилаётган саволдаги айрим шаръий сўзларни умуман эшитмаганман. Бу нима ўзини кўрсатишми? Яна савол беришдан олдин узундан узун қилиб ҳадис ҳам келтириб қўйишади. Риёга берилмайлик дўстлар! Худди бузоқ сўйишга амр қилиниб, саволни кўпайтириб, натижада охири ноёб сигир сўйган қавм каби тоқатимиздан ортиқча савол бериб ўзимизни қийнаб қўймайлик. Дўстларим савол беришдан олдин ниятимизга қарайлик. Билиб туриб ёки ибодат, шариат ҳукмини бажармасликка йўл излаб савол бериб гуноҳкор бўлиб қолмайлик. Илм аҳлининг кўнглига озор бериб қўймайлик. Ўйлаб кўрайлик, айрим саволларни беришдан кўра сукут сақлаганимиз ўзимиз учун яхши эканлигини унутмайлик! Ниятни доим тўғри қилайлик. Илтимос дўстларим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

...

Топ рейтинг www.uz Openstat