Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ҳақида

09:03 / 21.10.2016 | sultonxon | 1325

Ассалому алайкум! Агар киши никоҳидан гумонланиб қолса, яъни бирор бир оилавий жанжалдаги гап сўзлардан кeйин “менимча ўртага талоқ тушиб қолди” дeган хаёлга бориб қолса, қайта никоҳ ўқитиб олиши кeракми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Илтимос саволимни тeлeграмдаги каналингизга қўйсангизлар кўпчиликка фойдали бўларди. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало талоқ тушган ёки тушмаганини аниқлаб олиш керак. Мабодо талоқ тушган бўлса(Аллоҳ таоло сақласин), кейинчалик яна талоқ тушса, ҳисоби аниқ бўлади. Никоҳни янгилаб туришга келсак, бунинг ҳеч қандай кроҳияти йўқ. “Роддул муҳтор” китобининг соҳиби : “Тез-тез никоҳни янгилаб туришнинг зарари йўқ. Хусусан ҳозирги замонимизда” деганлар. У киши 19-асрларда яшаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat