Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақ олиши

09:18 / 21.10.2016 | Siyn | 2944

Ассалому алайкум! Баъзи тўғри эътиқоддаги дуохонлар олдига борган бемор ва умидворлардан 500 ёки 600000 миқдорида пул талаб қилишяпти. Бу хато ишдан уларни қандай қайтарса бўлади?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَهْطًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم انْطَلَقُوا فِي سَفْرَةٍ سَافَرُوهَا، حَتَّى نَزَلُوا بِحَيٍّ مِنْ أَحْيَاءِ الْعَرَبِ فَاسْتَضَافُوهُمْ فَأَبَوْا أَنْ يُضَيِّفُوهُمْ، فَلُدِغَ سَيِّدُ ذَلِكَ الْحَيِّ فَسَعَوْا لَهُ بِكُلِّ شَيْءٍ لَا يَنْفَعُهُ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَوْ أَتَيْتُمْ هَؤُلَاءِ الرَّهْطَ الَّذِينَ نَزَلُوا لَعَلَّهُ أَنْ يَكُونَ عِنْدَ بَعْضِهِمْ شَيْءٌ، فَأَتَوْهُمْ فَقَالُوا: إِنَّ سَيِّدَنَا لُدِغَ، فَسَعَيْنَا لَهُ بِكُلِّ شَيْءٍ فَلَمْ يَنْفَعْهُ، فَهَلْ عِنْدَ أَحَدٍ مِنْكُمْ شَيْءٌ؟ فَقَالَ بَعْضُهُمْ: نَعَمْ، إِنِّي وَاللهِ لَرَاقٍ، وَلَكِنْ وَاللهِ لَقَدِ اسْتَضَفْنَاكُمْ فَلَمْ تُضَيِّفُونَا، فَمَا أَنَا بِرَاقٍ لَكُمْ حَتَّى تَجْعَلُوا لَنَا جُعْلًا، فَصَالَحُوهُمْ عَلَى قَطِيعٍ مِنَ الْغَنَمِ، فَانْطَلَقَ فَجَعَلَ يَتْفُلُ عَلَيْهِ وَيَقْرَأُ الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، فَكَأَنَّمَا نُشِطَ مِنْ عِقَالٍ، فَانْطَلَقَ يَمْشِي مَا بِهِ قَلَبَةٌ، قَالَ: فَأَوْفَوْهُمْ جُعْلَهُمِ الَّذِي صَالَحُوهُمْ عَلَيْهِ، فَقَالَ بَعْضُهُمُ: اقْسِمُوا، فَقَالَ الَّذِي رَقَى: لَا تَفْعَلُوا حَتَّى نَأْتِيَ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَنَذْكُرَ لَهُ الَّذِي كَانَ فَنَنْظُرَ مَا يَأْمُرُنَا، فَقَدِمُوا عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَذَكَرُوا لَهُ، فَقَالَ: وَمَا يُدْرِيكَ أَنَّهَا رُقْيَةٌ؟ أَصَبْتُمُ اقْسِمُوا وَاضْرِبُوا لِي مَعَكُمْ بِسَهْمٍ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَكَرِهَ بَعْضُهُمْ ذَلِكَ، وَقَالُوا: أَخَذْتَ عَلَى كِتَابِ اللهِ أَجْرًا، حَتَّى قَدِمُوا الْمَدِينَةَ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَخَذَ عَلَى كِتَابِ اللهِ أَجْرًا، فَقَالَ: إِنَّ أَحَقَّ مَا أَخَذْتُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا كِتَابُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи сафарларидан бирида жўнаб кетдилар. Араб маҳаллаларидан бирига тушдилар. Унинг аҳлидан ўзларига зиёфат беришини сўрадилар. Улар зиёфат беришдан бош тортдилар. Шу пайт ўша маҳалланинг бошлиғини чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўришди. Ҳеч нарса наф бермади. Шунда улардан баъзилари:
«Анави келган гуруҳнинг олдига борсангиз, эҳтимол, улардан бирортасидан бирор нарса чиқар», деди. Уларнинг олдиларига бориб:
«Бошлиғимизни чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўрдик. Ҳеч нарса фойда бермади. Сизларнинг бирортангизда бир нарса борми?» дедилар.
«Бор. Аллоҳга қасамки, мен дам соламан. Лекин сизлардан бизни зиёфат қилишингизни сўрасак, зиёфат қилмадингиз. Бизга бир ҳақ тайин қилмагунингизча, дам солмайман», деди қавмдан бир киши. Бир қанча қўйга келишишди. У бориб «Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн»ни ўқиб, дам сола бошлади. (Бемор) худди боғлови ечилгандек, ҳаракатга тушиб кетди.. 
Уларнинг баъзилари:
«Бўлишиб олинглар», дейишди. 
Аммо дам солган киши:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бўлган нарсани айтмагунимизча ҳеч нарса қилмай туринглар. Кўрайлик-чи, бизларни нимага амр қилар эканлар», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўша нарсани зикр қилдилар. Шунда у зот:
«Унинг дам эканлигини сенга ким билдирди? Тўғри қилибсизлар. Тақсимлаб олаверинглар. Менга ҳам бир улуш беринглар», дедилар».
Бошқа бир ривоятда қуйидагилар ҳам бор:
«…Бас, уларнинг баъзиларига бу ёқмади. «Аллоҳнинг Китоби учун ҳақ олдинг», дедилар. Мадинага келганларида:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг Китоби учун ҳақ олди», дедилар. Шунда у зот:
«Сиз ҳақ оладиган нарсаларнинг энг ҳақлиси Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифни олдин ҳам бир ҳадиснинг шарҳида келтирган ва баъзи мулоҳазаларни қисқа шаклда айтиб ўтган эдик. Энди Аллоҳ таолонинг ёрдами ила муфассал сўз юритсак ҳам бўлади.
Бу ҳадиси шариф улуғ саҳобий Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ҳикоядаги бош қаҳрамон, мазкур саҳобалар гуруҳининг бошлиғи ва дам солган одам ҳам худди шу зотнинг ўзлари.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир гуруҳи сафарга чиқдилар».
Мазкур сафарга чиққан саҳобалар гуруҳининг сони ўттиз кишидан иборат бўлган экан.
«Араб маҳаллаларидан бирига тушдилар. Унинг аҳлидан ўзларига зиёфат беришини сўрадилар. Улар зиёфат беришдан бош тортдилар».
Бошқа ривоятларда таъкидланишича, ўша маҳалла сув бор жойда экан. Аммо маҳалла аҳли бахил одамлар бўлиб, муҳтож мусофирларнинг ўзлари меҳмондорчилик қилиб беришларини сўрашса ҳам, уларга ҳеч нарса беришмабди.
«Шу пайт ўша маҳалланинг бошлиғини чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўришди. Ҳеч нарса наф бермади».
Аллоҳ таоло саҳобаларга илтифот кўрсатмаган бахил қавмга бир дарс бўлиши учун шундай қилган бўлса, ажаб эмас. Бошлиғи азоб чекиб турганда ўзларининг бахиллик қилганлари ҳам тўсиқ бўлмай, саҳобалар гуруҳига юзланишга қарор қилдилар.
«Шунда улардан баъзилари:
«Анави келган гуруҳнинг олдига борсангиз, эҳтимол, улардан бирортасидан бирор нарса чиқар», деди».
Ҳа, улар ноилож қолганда кеккайишни ҳам йиғиштириб қўйишди.
«Уларнинг олдиларига бориб:
«Бошлиғимизни чаён чақиб олди. Унга ҳар нарса қилиб кўрдик. Ҳеч нарса фойда бермади. Сизларнинг бирортангизда бир нарса борми?» дедилар.
Яъни «Ичингизда чаён чаққанга қарши бирор чора кўришни биладиган одам борми?
«Бор. Аллоҳга қасамки, мен дам соламан. Лекин сизлардан бизни зиёфат қилишингизни сўрасак, зиёфат қилмадингиз. Бизга бир ҳақ тайин қилмагунингизча, дам солмайман», деди қавмдан бир киши».
Ўша киши Абу Саъийд ал-Худрийнинг ўзлари, лекин ривоят қилаётиб, камтарлик юзасидан «Мен», дейишни ўзларига эп кўрмадилар. У киши бахилларга ўзига яраша муомала қилдилар, яъни йўлда оч қолиб, таом сўраганларида бахиллик қилганларини ўзларига эслатдилар. Шундай қилиб, орада музокара бошланди. Бир тараф бирни айтди, иккинчи тараф иккини айтди ва охири...
«Бир қанча қўйга келишишди».
Бошқа ривоятлардаги маълумотларга қараганда, улар ўттиз дона қўйга келишишган. Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу чаён чаққан маҳалла бошлиғига дам уриб қўядиган бўлдилар. Маҳалла аҳли бу ишнинг эвазига ўттиз дона қўй берадиган бўлдилар.
«У бориб «Алҳамду лиллаҳи роббил оламийн»ни ўқиб, дам сола бошлади».
Келишув битганидан кейин Абу Саъийд ал-Худрий маҳалла бошлиғига дам солишни бошладилар. У кишининг дамлари «Фотиҳа» сурасидан иборат эди. Дам солиш охирига етар-етмас:
«(Бемор) худди боғлови ечилгандек, ҳаракатга тушиб кетди».
Ҳозиргина кўзига дунё тор кўриниб турган маҳалла бошлиғи Абу Саъийд ал-Худрий розиялоҳу анҳунинг «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам солишлари билан соппа-соғ бўлиб қолди. Бу бахил бошлиқ бирдан соғайганини билгач, сахийлиги тутиб кетди.
«Ҳеч дард кўрмагандек юриб туриб:
«Уларга келишилган ҳақни тўлиқ қилиб беринглар», деди у ўз одамларига».
Улар бошлиқларининг тузалиб қолганидан хурсанд бўлиб, келишилган ўттизта қўйни тўлиқ бердилар. Бирдан шунча адад қўйга эга бўлиб қолган саҳобалар гуруҳи эса мазкур қўйларни нима қилиш ҳақида маслаҳат қила бошладилар.
«Уларнинг баъзилари:
«Бўлишиб олинглар», дейишди».
Яъни «Қўйларни гуруҳ аъзолари ўзаро бўлишиб олайлик, у қавм ўзи рози бўлиб берди», дейишди.
«Аммо дам солган киши:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бўлган нарсани айтмагунимизча ҳеч нарса қилмай туринглар. Кўрайлик-чи, бизларни нимага амр қилар эканлар», деди.
Чунки ҳозиргача ҳеч ким чаён чаққан одамга Қуръони Каримдан ўқиб, дам солиб, ҳақ олмаган эди. Бу иш шариат ҳукмига тўғри келадими, йўқми, ҳеч ким билмас эди. Бундай нарсаларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан сўраш лозимлигини Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳу яхши билар эдилар. Шунинг учун ўз шерикларини бу масалада шошилмасликка чақирдилар.
Бошқа ривоятда зикр қилинган маълумотга кўра, Абу Саъийд ал-Худрийнинг шерикларидан баъзилари «Қуръони Карим учун ҳақ олиб бўлмайди», деган тушунчада бўлганлар.
«…Бас, уларнинг баъзиларига бу ёқмади. «Аллоҳнинг Китоби учун ҳақ олдинг», дедилар».
Улар нафақат бўлиб олишга, балки умуман, ҳақ олишга қарши чиқдилар. Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳунинг таклифлари билан масалани ҳал қилиш кечга сурилди.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганларида ўша нарсани зикр қилдилар».
Яъни бўлиб ўтган қиссани бир бошдан сўзлаб бердилар.
«Шунда у зот:
«Унинг дам эканлигини сенга ким билдирди?»
Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саъийд ал-Худрийга «Сенга «Фотиҳа» дам солиш учун ўқилишини ким билдирди?» дедилар. Бундан аввал дам солиш учун «Фотиҳа»ни ўқиш машҳур бўлмагани келиб чиқади. Кейин у зот асҳобларига хитоб қилиб:
«Тўғри қилибсизлар. Тақсимлаб олаверинглар. Менга ҳам бир улуш беринглар», дедилар».
Яъни «Дам солганлик учун қўйларни олиб, тўғри қилибсизлар», дедилар.
Бошқа бир ривоятда:
«Сиз ҳақ оладиган нарсаларнинг энг ҳақлиси Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидир», дедилар».
Жумҳури уламолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини далил қилиб, «Қуръони Каримни ўқигани учун ҳақ олса жоиз», деганлар.
Баъзи уламолар «Бу гапга имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад қўшилмаган», дейдилар.
Ҳанафий уламолар эса «Имом Абу Ҳанифа «Қуръони Каримни ўргатиш учун ҳақ олиш жоиз эмас», деганлар. Дам солганда ҳақ олиш жоизлигига у киши ҳам қўшиладилар», деб таъкидлайдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat