Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатга бориш хусусида

07:42 / 22.10.2016 | Bekxzod | 1627

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, уйим масжиддан икки ё уч бекат нарида жойлашган. Ишлайман, машинам йўқ. Шунинг учун мен намозни масжидга бориб ўқиганим афзалми ёки уйда ўқиганим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз жамоатга қатнашдаги масофани “шамол эсмай турган, шовқин-суран йўқ, тинч вақтда муаззиннинг азони қанча масофага етиб борса, шу масофадаги хонадон аҳлларига жамоатга чиқишлари суннати муаккада ҳисобланиб, узрсиз тарк қилиш гуноҳ ҳисобланади. Ундан узоқ масофадагилар уйларида жамоат қилишлари мумкин” деганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَى النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم رَجُلٌ أَعْمَى فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُ لَيْسَ لِي قَائِدٌ يَقُودُنِي إِلَى الْمَسْجِدِ أَفَأُصَلِّى فِي بَيْتِي؟ فَرَخَّصَ لَهُ، فَلَمَّا وَلَّى دَعَاهُ فَقَالَ: هَلْ تَسْمَعُ النِّدَاءَ بِالصَّلَاةِ؟ فَقَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَأَجِبْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўзи ожиз одам келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг масжидга етаклаб олиб келадиган одамим йўқ, уйимда намоз ўқийверайми?» деди. У зот унга рухсат бердилар. У орқага қайтиб кетаётганида чақириб: «Намозга айтилган азонни эшитасанми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Ундай бўлса, жавоб бер», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги зикри келган кўзи ожиз одам Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу бўлганлар. У кишининг уйлари масжиддан узоқ ва уни етаклаб келадиган одами йўқ эди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жамоатга келмай, уйда намоз ўқишга рухсат сўраганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига аввал изн бериб, кейин «Намозга айтилган азонни эшитасанми?» деб сўраганлар. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум «Ҳа», деб жавоб қилганларида, ундай бўлса, жамоатга кел, деб рухсатни бекор қилганлар. Уйи узоқ, кўзи ожиз, етакловчиси йўқ одамга жамоат намозидан қолишга изн бўлмаганидан кейин, бошқалар ўзлари билиб олаверсалар бўлади. Қадимги мусулмонлар бу масалада жуда ҳам ҳушёр турганлар, жамоат намозидан ҳеч қолмасликка ҳаракат қилганлар. Имом Муслим келтирган ривоятда машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Ким эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолида рўпара қилинишидан хурсанд бўлишни истаса, ана ўша намозларини азон айтилган жойда адо этсин. Аллоҳ Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳидоят суннатларини шариат қилиб берди. Албатта, ана ўшалар (жумладан, жамоат намози ҳам) ҳидоят суннатларидандир. Агар сиз мана бу кейин қолганга ўхшаб, уйингизда намоз ўқисангиз, Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Агар Пайғамбарингизнинг суннатини тарк қилсангиз, залолатга кетган бўласиз. Бизнинг ичимизда фақат нифоқи очиқ-ойдин бўлган мунофиқгина жамоат намозидан қолишини кўрганман. Баъзи кишиларни икки киши кўтариб келиб, сафга турғазиб қўяр эдилар». Имом Бухорий келтирган ривоятда Имом Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу: «Кимни ота-онасидан бири унга шафқат этиб, жамоатдан ман қилса, гапига кирмасин», дейдилар. Ушбу далиллардан келиб чиқиб, Ҳанбалий мазҳаби уламолари «Жамоат намози фарзи айндир», деганлар. Моликий, Ҳанафий ва Шофеъий мазҳаблари «Жамоат намозлари суннати муаккададир», деганлар. Улар ўз ижтиҳодларига жамоатнинг афзаллиги ҳақидаги ҳадисларни далил қиладилар ва ушбу шиддатли ҳадислар тарғиб учун айтилган, дейдилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat