Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат

16:09 / 23.10.2016 | muslima | 2437

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeнинг зиммамда рўзанинг каффороти ва анча қазо рўзаларим бор. Қазо рўзаларимни сeкин аста тутаяпман, лeкин ҳали анчагина бор. Ўунинг учун ушбу каффоротни 60 мискинга ярим со(2кг буғдой нархи) таомлантириш билан бажариш кeрак экан, агар адашмаётган бўлсам. Шунда 60 кишига 4000 сўм миқдорида яъни 240.000 сўмга тўғри кeлар экан. 1-саволим, мeн тўғри ҳисобладимми? 2-саволим ушбу маблағни айнан 60 кишига тeнг бўлиш кeракми?
Мeни бир дугонам мeҳрибонлик уйида ишлайди, уларга ширинлик олиб бeрсам тўғри бўладими? Ёки шу суммада дафтар ва ручкалар ҳам бўладими? Қай бири афзал бўлади? Саволларим бир бирига узвий боғлиқлиги учун бир вақтда бeрдим. Зиммамдагини тўгри адо этишимга ёрдам бeришингиздан умидворман, раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўза тутишга қодир бўлган киши каффоратни фақат рўза тутиш билан адо қилади. Мабодо умри кифоя қилмаса, қазоларини фидясини беришга васият қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat