Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спиртнинг турлари

07:59 / 25.10.2016 | Donish | 3154

Ассалому алайкум! Спиртнинг ишлатилишига оид саволлардан бирига спиртнинг турлари ҳақида қўйидагича жавоб бергансизлар:
Спирт турли нарсалардан олинади. 1-Узум, ҳурмо, буғдой ва асал. Улардан тайёрланган маст қилувчи ичимликлар билиттифоқ ҳаром бўлиб, уларни бирорнарсага дори воситасида фойдаланиш ҳам ҳаром.
2-узум ва ҳурмодан тайёрланган. Бу билиттифоқ нопок…
3-юқоридаги узум ва ҳурмодан бошқа нарсалардан олинган спирт масалан буғдой, асал. Унинг пок ва нопоклиги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар…

2- ва 3- турларда 1- турдаги спирт олинадиган маҳсулотлар такроран айтилинган. Шунга тушунмадим. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Узум ва ҳурмодан тайёрланган ичимликлар ҳам, тиббиёт учун чиқарилган спиртлари ҳам ҳаромдир. Иккисидан бошқа буғдой, асал, гуруч кабилардан тайёрланган ичимликлар ҳаром ҳисобланади. Лекин улардан олинадиган тиббиёт спиртига келсак, шунда ихтилоф бор. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Тиббиётда ишлатиш жоиз” дейдилар, бошқа уламолар “жоиз эмас” дейдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat