Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тортишув

08:15 / 30.10.2016 | зухриддин | 747

Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга ҳар хил савол юборётганим учун узр сўрайман. Биз Россияда ишлаймиз, шерикларим бир бири билан ҳар хил мавзуда кўп тортишишади. Жума куни туғилган қизларни исми Одина бўлиб, бу қизлар қизлик пардасисиз туғилар экан. Шу тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Савол бериш одобларини яна бир карра ўқиб олинг. Аввало, бўлар-бўлмас мавзуларда тортишавериш нотўғри. Бўш вақтни ибодатга, фойдали илм олишга сарфлашни тавсия қиламиз. Саволга келсак, бу бўлмаган гап. Шариатимизда жума куни ёки бошқа бирор кунда туғилган ўғил ёки қизга фалон исмни қўйиш керак деган кўрсатма ҳам йўқ. Бундан келиб чиқадиган тушунчаларнинг мутлақо асоссиз экани шундан ҳам маълум. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat