Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуода хатолик борми?

10:07 / 30.10.2016 | Muhammad Mustafo | 3149

Ассалому алайкум! Иккита масжиднинг имомлари жума куни қуйидаги маънодаги дуони қилдилар: Аллоҳим! Ушбу беморларга Ўзингни шифохонангдан шифо жўнат.
Устозлар, ушбу дуо ақийдага хилоф эмасми, деб ўйлаб қолдим. Шундай деб дуо қилиш нотўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу, дуода ҳаддан ошишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шифо сўраш борасида келган дуоларининг ўзи бизга кифоя қилади. Ўзимиз тарфимиздан ортиқча тўқишга ҳожат йўқ. Хусусан оми инсонларни хаёлига турли фикрлар келишига сабаб бўлади. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ لثَابِتٍ حِيْنَ قَالَ لَهُ اشْتَكَيْتُ: أَلَا أَرْقِيكَ بِرُقْيَةِ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم؟ قَالَ: بَلَى، قَالَ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ مُذْهِبَ الْبَأْسِ اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شَافِيَ إِلَّا أَنْتَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўзига «Тобим йўқ», деган Собитга: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди. «Ҳа», деди у. «Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди». Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказгувчи! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat