Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

11:00 / 30.10.2016 | kamola | 1444

Ассалому алайкум! Эр-хотин оралари хиёнат туфайли бузилса, аммо фарзандларни етим қилмаслик мақсадида ажрамасалар. Уларнинг никоҳлари ҳаром бўлмайдими? Яъни бирга яшашлари мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аввало, зино қилган аёл тезда тавба қилиши, қилган қабиҳ иши учун надомат чекиши ва уни такрорламасликка азму қарор қилиб, солиҳ амалларини кўпайтириши лозим. Зино қилган аёл агар тавба қилса, қилган ишига надомат чекиб, бундан кейин солиҳа аёл бўлиб ҳаёт кечиришга қарор қилса, унга ёрдам бериш учун эри уни талоқ қилмагани маъқул. Чунки шаръий нуқтаи назардан зинодан тавба қилган аёлга уйланиш, у билан яшаш жоиз. Аммо аёл тавба қилмаса, қилган ишига афсус чекмаса, бундай разил аёлни талоқ қилиш афзалдир. Фарзандлар масаласига келсак, эр хотин ажралиши билан фарзандлар етим бўлиб қолмайди. Шариатда балоғатга етмаган, отасини йўқотган болагина етим ҳисобланади. Аёлни талоқ қилиш фарзандлардан воз кечишни, уларни ташлаб кетишни тақозо қилмайди. Исломда фарзандларнинг таъминоти отанинг зиммасида бўлади. Фарзандларининг онаси билан бирга яшаса ҳам, бирга яшамаса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat