Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

11:39 / 30.10.2016 | Нилуфархон | 2931

Ассалому алайкум! Одатда ҳар хуфтон ёки бамдод намозидан кейин Қуърон тиловат қиламан. Кўпинча МУЛК сурасини. Тиловатни савобидан ўтган яқинларимнинг манфаатдор қилгин деб дуо қилишга одатлангаман. Эшитишмча ҳар жума куни ўтган инсонлага яқинлари ҳақига дуо қилса олдиларига таом тушириларкан. Шу ростми? Ва дуо килинйотканда ном ва ном этиш керакми? Ва улар ким томондан юборилганиням билишадми? Ва умуман хайотимда таниш бомаган лекин улар хакларида эшиткан одамлар бор уларниям дуода айтиб отаман уларга хам бегона болсам хам етиб борадими? Иложи болса Умумий клиб шу хакида озгина малумот берсангиз. Аллах барчамиздан рози болсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  : «Қиёмат куни биринчи ҳукм қилинадиган шахс Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишидир. У кишини олиб келиб Аллоҳ берган неъматларини танитади. Бу киши у нарсаларни танийди. Кейин унга: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Сенинг йўлингда жанг қилиб, ҳаттоки шаҳид бўлдим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон сўзладинг. Лекин сен одамлар жасур, довюрак, дейишлари учун жанг қилдинг. Ҳақиқатда дунё ҳаётида шундай ҳам деб аталдинг», дейди. Сўнгра уни юзи билан судраб олиб келишга буюрилиб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади. Ундан кейин бир киши ҳукм қилинадики, у киши дунё ҳаётида илм ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиб, Қуръон ўқирди. Бу киши ҳам Аллоҳ ҳузурига олиб келинади. Аллоҳ бу кишига ҳам берган неъматларини танитади. У киши ҳам у неъматларни танийди. Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Илм ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатиб, Сенинг йўлингда Қуръон ўқидим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон гапирдинг. Лекин сен одамлар олим, дейишлари учун таълим олиб ва қори, дейишлари учун Қуръон ўқидинг. Ҳақиқатда ҳам дунё ҳаётида бу номларга эга бўлдинг», дейди. Кейин уни юзи билан судраб олиб келишга буюриб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади. Бундан кейин бир киши ҳукм қилинадики, уни Аллоҳ таоло дунё ҳаётида кенг-мўл қилиб, турли мол-дунё ато қилган эди. Бу киши ҳам Аллоҳ ҳузурига олиб келинади. Аллоҳ бу кишига ҳам берган неъматларини танитади. У киши у неъматларни танийди. Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида нима қилдинг?» деса, у киши: «Инфоқ қилинадиган бирорта йўлингни қолдирмасдан барчасида маблағларни инфоқ-эҳсон қилдим», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ёлғон сўзладинг. Лекин сен буларни одамлар сахий, ҳотамтой, дейишлари учун бажардинг. Ҳақиқатда ҳам дунё ҳаётида бу номларга эга бўлдинг», дейди. Кейин уни юзи билан судраб олиб келишга буюрилиб, ҳаттоки дўзахга улоқтирилади», дедилар. Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat