Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

20:05 / 31.10.2016 | Бахтиер | 1093

Ассалому алайкум! 1). Жинлар ҳам жаннат ёки дўзахга тушиб инсонлар билан бирга бўладими?
2). Ал Бухорий ва Ал Хоразмийлар қайси миллатда бўлишган? Чет элда ўқиганимда шу мавзуда тортишган эдим. Менга улар форс бўлган дейишганди.
3). Интернетдан ўқиб қолдим (исмлари эсимда йўқ). Учинчи пайғамбар биринчи бўлиб қаламда ёзишни бошлаган экан ва биринчи астрономияни яхши билган эканлар. Шу саҳиҳми?
4). Нуҳ алайҳиссалом даврида сув ер юзини босиб, биз Одам алайҳиссаломдан кейин иккинчи бор Нуҳ алайҳиссаломдан тарқалганмизми ёки қаердадур яна инсонлар қолиб кетганми?
5). Инсонлар биринчи бўлиб қандай бошқа миллат ва бошқа кўринишларга бўлинган? Бирданига ҳаммасини ёзганим учун узр. Бу мен учун жуда қизиқ бўлган нарсалар. Раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Сажда” сурасида марҳамат қилади : وَلَوْ شِئْنَا لَآتَيْنَا كُلَّ نَفْسٍ هُدَاهَا وَلَكِنْ حَقَّ الْقَوْلُ مِنِّي لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ۝ 13. Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб, тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаганини ҳеч қандай тўсиқ ва қийинчиликсиз амалга оширади. «Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик». «Ҳар бир одамнинг ҳидоятини ўзи билан бирга қилиб қўйган бўлар эдик». Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Одамларни ҳам, ҳайвонотга фитрий илҳом берганидек, биров ўргатмаса ҳам ўзидан-ўзи ҳидоятга юриб кетадиган ёки фаришталарга ўхшаб, гуноҳ эта олмайдиган қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ инсонни айрича табиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди. Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Бу дунёдаги вазифасини тушунтирди. «Лекин Мендан «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб, тўлдирурман», деган сўз ҳақ бўлди». «Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликни танлаганларини қўшиб, жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман», деган сўзим бор эди, шу ҳақ бўлди». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Баъзи уламолар уларни жаннатга киришини айтганлар, лекин жаннатга киришига қатъий далил йўқ. 2). Ислом миллатида бўлишган. 3). Билмадик. 4). Инсонлар Нуҳ алайҳиссаломдан тарқалганлар. 5). Ҳозирги кундаги бир ота-онадан туғилган фарзанд бир аср ўтгач турли қабила ва миллатларга ўзгариб кетганидек. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat