Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинлар ҳақида

19:34 / 03.11.2016 | Abror | 1301

Ассалому алайкум! Ҳурмали устозлар, жинлар ҳақида маълумот берсангизлар. Жинларнинг ақл-тафаккури 6-7 яшар болаларникидек бўлади деган хабар тўғрими ва жинлар ҳам қиёмат куни Ислом динига амал қилган ёки қилмаганидан сўраладими? Жаннатийлар жаннатда жаннатга кирган жинлар билан кўриша оладиларми? Агар саволим ноўрин бўлса мени маъзур тутасиз, муҳтарам устозлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Жинларнинг ақл-тафаккури 6-7 яшар болаларникидек бўлади” деган гап нотўғри. Жинлар ҳам қиёмат куни Ислом динига амал қилган ёки қилмаганидан сўралади. Жинларнинг дўзахга лойиқ бўлганлари дўзахга тушишлиги оят ва ҳадислар билан қатъий собит бўлган. Жаннатга киришлари тўғрисида уламоларнинг ихтилофи бор. Баъзилар уларни “ҳайвонлар каби тупроққа айланиб кетади” деса, баъзилар “улар ҳам жаннатга киради” дейдилар. Иккисига ҳам далил бор, лекин қатъий эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat