Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УСТОЗГА САВОЛЛАРИМ!

00:00 / 11.09.2009 | eski savollar | 746
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!Мухтарам устоз, сизга Аллох таолодан илмингизга ва умрингизга барака ато килишини сураб, саволларимни хавола килмокчиман:1. Аллох таоло Жумуъа сурасида "Энди качон намоз адо килингач, ерга таркалиб, Аллохнинг фазлу мархаматидан (ризку руз) истайверинглар. Аллохни куп зикр килингларки, шояд нажот топурсизлар" (10-оят)-деган. Устоз бу оятга амал киларок, жума намозини укиб булгандан сунг, дарров масжиддан чикиб кетмасдан утириб Аллохни зикр килиш керакми? Пайгамбаримиздан жумадан кейин айтиладиган зикр ва дуолар тугрисида сахих хадислар ворид булганми? 2. Купчилик айникса жума намозидан кейин, жума намози тугагач бир-бирлари билан кул бериб, айримлари кучоклашиб куришиш одат булиб колган. Бу аслида жоизми ёки бидъатми? 3. Хожатхонада утирганимда беихтиёр хаёлимдан китобларда укиган хадислар, хикматли сузлар, гохида ёдлаган Куръон оятлари утиб туради. Хожатхонада утирганда калбдан Аллох ва унга тааллукли зикрлар утса банда гунохкор буладими? Кимматли вактингизни аямаганингиз учун миннатдормиз. Жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Оятда “тарқалиб Аллоҳнинг фазлида истанглар” деб турилганда сиз қандай қилиб юқоридаги фикрни айтасиз?!- Бу оятдаги гап ихтиёрий, ҳар ким ўз шароитига қараб иш кўради. Жумҳа намозидан кейин айтиладиган махсус зикр ва дуолар йўқ. 2. Ҳеч нарса эмас.3. Ҳожатхонада ҳожатингизни чиқаринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat