Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олтин ва кумуш идишлар

09:15 / 08.11.2016 | Nusayba | 1442

Ассалому алайкум! Олтин ва кумуш идишларда еб-ичишдан қайтарилган ҳадисларни ўқиганман. Ҳозирги кунда еб, ичиш учун ясалган идиш, анжомларнинг тури кўпайиб кетди. Сифатли шиша ва чиннидан ясалган баъзи идишларда ҳақиқий олтинни суви юритилган хошияси бор. Баъзиларида идишни бутун баданига ҳақиқий олтинни ёки кумушни сувидан нақш солинган. Шунақа идишларнинг, яни ўзи чиннидан ёки шишадан ясалган бўлиб, устида тилла ёки кумушдан нақши бор идишларда еб-ичса бўладими? Одатдаги зангламайдиган пўлатдан ясалган ош қошиқ ёки чой қошиқларни олиб, бош қисмига тилла сувини юритиб, яни оддий қошиққа зеб бериб, сотиб тижорат қилиш мумкинми? Шу қошиқларда мусулмон одам овқат еса бўладими? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат,  Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз : “Соф тилло ва кумуш қошиқларда таомланиш ҳаром” деб айтганлар.  Мумавваҳ (тилла суви юритилган бўлиб, ажратиб олишни имкони йўқ) бўлса жоиз дейилган.

وأما الأواني المموهة بماء الذهب والفضة الذي لا يخلص منه شيء فلا بأس بالانتفاع بــها في الأكـل والشــرب وغــير ذلـك بالإجماع…لأن التمويه ليس بشيء ألا يرى أنه لا يخلص بدائع الصنائع 

Эритгани билан тилло-кумуши ажрамайдиган даражада тилло ёки кумуш суви юритилган идишларда еб-ичиш ва бошқа ишларда фойдаланиш билижмоъ жоиздир. Чунки тамвиҳ(идишларга тилло ёки кумуш сувини юритиш) эътиборли нарса эмас. Кўрмайсизми, у тилло-кумушларни қайта идишдан ажратиб олиб бўлмайди. (“Бадоеъ саноъий” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat