Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Афсус надомат

11:48 / 09.11.2016 | Islom | 1042

Ассалому алайкум! Азиз устозлар! Бир одамни дилини қаттиқ оғритиб (уни азобда қолишини билиб шу вазиятга тушириб камига уни шундай қийин ҳолатда қолдириб, уни хурсандчилиги, балки ҳатто ўша вазиятда бахти, яхши кўрган нарсаларини золимларча тортиб олиб) қўйиб, ўзи ўша пайтда қилган ноҳақлигу зулмини унутиб қўйган. Ўша азият чeккан инсон унга eтказилган азобига жавоб қайтармай «Аллоҳга топширдим» дeб қолган бўлса, азобда қолдирган одам ўшанда нима қилиб қўйганини билса ҳам ўзини ўйлаб, худбинлик қилиб, бунга эътибор бeрмай, кeйинчалик тушуниб eтганидан сўнг қандай (ноҳақлик қилганини) айбини қандай ювса бўлади? У азобда қолдирган инсонни олдига боролмайди, қандай юз билан бораман дeб қаттиқ афсусда. Уни ҳeч қачон унга eтказилган азобни унутмаганини ва ўзи уни шу вазиятда қолдириб кeтганини энди тўлиқ англаб eтди. Гуноҳини ва ўша инсон олдидаги айбини ювишни иложиси борми? Бунга нима каффорот бўла олади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасининг тавбасини қабул қилишни ирода қилса, банданинг қалбига қилган гуноҳини нотўғри эканлигини, афсус-надомат қилишини солиб қўяди. Бундай вазиятни қўлдан чиқармай шунча вақт шайтоннинг гапига кирганини эслаб, энди қайта кирмаслигига ҳаракат қилиш керак. Олдига бориб кечирим сўрай олмаслик ғурури ҳам шайтондандир. حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ وَاصِلٍ الْأَحْدَبِ، عَنِ الْمَعْرُورِ قَالَ: لَقِيتُ أَبَا ذَرٍّ بِالرَّبَذَةِ، وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ، وَعَلَى غُلَامِهِ حُلَّةٌ، فَسَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: إِنِّي سَابَبْتُ رَجُلًا، فَعَيَّرْتُهُ بِأُمِّهِ، فَقَالَ لِيِ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «يَا أَبَا ذَرٍّ، أَعَيَّرْتَهُ بِأُمِّهِ، إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ، إِخْوَانُكُمْ خَوَلُكُمْ، جَعَلَهُمُ اللهُ تَحْتَ أَيْدِيكُمْ، فَمَنْ كَانَ أَخُوهُ تَحْتَ يَدِهِ فَلْيُطْعِمْهُ مِمَّا يَأْكُلُ، وَلْيُلْبِسْهُ مِمَّا يَلْبَسُ، وَلَا تُكَلِّفُوهُمْ مَا يَغْلِبُهُمْ، فَإِنْ كَلَّفْتُمُوهُمْ فَأَعِينُوهُمْ». طرفاه: 2545، 6050 - تحفة: 11980 Маърурдан ривоят қилинади: «Рабазада* Абу Заррни учратдим. Унинг эгнида (бир бўлак) ҳулла, ғуломининг эгнида ҳам (бир бўлак) ҳулла* бор эди. Ундан бу ҳақда сўрадим. Шунда у: «Мен бир киши билан сўкишиб кетиб, уни онаси билан айблаган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, уни онаси билан айбладингми? Жоҳилияти бор киши экансан! Қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Демак, кимнинг биродари унинг қўл остида бўлса, еганидан унга ҳам едирсин, кийганидан унга ҳам кийдирсин. Уларга кучи етмайдиган нарсани юкламанг, бордию юкласангиз, уларга ёрдам беринг», дедилар». * Рабаза – Табук яқинидаги жойнинг номи. * Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бошқа бир ривоятда : “Абу Зарр розияллоҳу анҳу йиғлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб ўтирдилар ва : “Эй Аллоҳнинг расули мен учун Аллоҳдан мағфират сўрасангиз” деди. Сўнг йиғлаган ҳолда масжиддан чиқди. Билол пиёда юриб келаётган эди Абу Зарр бошини Билолнинг йўлига ташлади ва чаккасини тупроққа қўйиб, “Аллоҳга қасам эй Билол то оёғинг билан чаккамни тепаламагунингча уни тупроқдан кўтармайман. Сен каримсан, мен хорман” деди. Шунда Билол йиғлай бошлади, сўнг унга яқин келиб чаккасидан ўпди сўнг иккиси туриб бир-бирини қучоқлади ва йиғлашди” дейилган. Биз ҳам у зотнинг суннатларини қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat