Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солиш ҳақида

18:00 / 14.11.2016 | eldorbek | 5149

Ассалому алайкум! Чақалоқлар уйқусида чўчиса уларга Қуръон ўқиб дам солса бўладими? Бизнинг маҳаллада мулла амаки Қуръон ўқиб дам солади, бунда бeморларга шифо борми? Мулла дeб қандай одамлар айтилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар. Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat