Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам ичиш

17:53 / 15.11.2016 | Muslima | 6069

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ўртоғларим кўп қасам ичишади. Бири “агар гапинг ёлғон бўлса Худо урсинми, ёки Аллоҳ ҳаққими” дейди. Наргаиси гапи ёлғон бўлса ҳам “Аллоҳ ҳаққи” дейди ёки “Ҳа” деган жавобни ўзини айтади. Қасам гуноҳи қандай? “Аллоҳ ҳаққими” деса, “Ҳа” деса ҳам қасам ичган ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қасам ичган ҳисобланади. Ёлғондан қасам ичиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Қасам уч турлидир: 1. Кишининг ўтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон қасам ичиши ғамусдир. У ила гуноҳкор бўлади. «Fамус» сўзи луғатда «чўмилиш», «кўмилиш» деган маъноларни англатади. Чунки ундай ботил қасам ўз эгасининг жаҳаннам оловига чўмилишига, кўмилишига сабаб бўлади. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «الْكَبَائِرُ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабиралар: Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар». Бухорий ривоят қилган. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ، ليَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ رَجُلٍ مُسْلِمٍ، أَوْ مَالَ أَخِيهِ، لَقِيَ اللهَ وَهُوَ عَلَيْهِ غَضْبَانُ، فَأَنْزَلَ اللهُ تَصْدِيقَهُ: (إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاً) إِلَى آخِرِ الْآيَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон одамнинг (ёки «ўз биродарининг», дедилар) молини узиб олиш учун ёлғон қасам ичса, Аллоҳга йўлиққанида У Зот ундан ғазабланган ҳолда бўлур. Бас, Аллоҳ ўшанинг тасдиғини: «Алоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар – албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир», деб нозил қилди», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ مَصْبُورَةٍ كَاذِبًا، فَلْيَتَبَوَّأْ بِوَجْهِهِ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғондан лозим қилувчи қасам ичса, ўзининг дўзахдаги ўриндиғига тайёрланаверсин», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. 2. Ўшанда ўзи ҳақ эканини гумон қилса-ю, иш аксинча бўлса, қасам беҳудадир. Бунда афв этилиши умид қилинади. Ҳанафий ва моликий мазҳаблари бўйича, киши бир нарсани тўғри деб гумон қилиб қасам ичса-ю, нотўғри чиқиб қолса, унинг айтганлари «беҳуда қасам» бўлади. Бу ҳолатда унга на гуноҳ ва на каффорат бўлмайди. Тил ўрганиб қолганидан ўйламай-нетмай ичиладиган қасамга ҳам «беҳуда қасам» дейилади. Айниқса, арабларда «қасам» лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам «Валлоҳи», «Биллааҳи», «Таллоҳи», деб юбораверишади. Бунда қасам ичиш нияти умуман бўлмаса ҳам, тил ўрганиб қолган бўлади. Туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин», деявериш ҳам шунга ўхшайди. Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирлари билан йўлда кетаётиб, ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда: «Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим», деган овозлар эшитилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кетаётган киши: «Қасамхўр бўлишдими?» деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: «Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорат ҳам, уқубат ҳам йўқ», дедилар. Демак, беҳуда қасам кечирилгандир, унинг учун ҳеч қандай гуноҳ ҳам, жазо ҳам йўқ. Лекин мусулмонлик одоби кўп қасам ичмасликни тақозо қилади. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا فِي قَوْلِهِ تَعَالَى :  (لاَّ يُؤَاخِذُكُمُ اللّهُ بِاللَّغْوِ فِيَ أَيْمَانِكُمْ)  قَالَتْ: أُنْزِلَتْ فِي قَوْلِهِ: لَا واللهِ، بَلَى وَاللهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас», деган қавли ҳақида ривоят қилинади: «Бу оят бировнинг «Йўқ, валлоҳи!» ва «Ҳа, валлоҳи!» каби гапи ҳақида нозил қилинган». Бухорий ривоят қилган. وَعَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: هُوَ كَلَامُ الرَّجُلِ فِي بَيْتِهِ: كَلَّا وَاللهِ، وَبَلَى وَاللهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У (беҳуда қасам) – кишининг ўз уйида «Йўқ, валлоҳи!» ва «Ҳа, валлоҳи!» дейишидир», дедилар». Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривоят қилишган. 3. Агар келажак нарсага қасам ичса, қасам боғланади. Мана шу қасамдагина қасамхўр бўлса, каффорат ўтайди. Агар қасамни ёки қасамхўрликни унутиб ёки мажбурланиб қилган бўлса ҳам. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat