Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозлар орасида дунёвий гаплар гапириш

09:08 / 19.11.2016 | Хошимжон | 965

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, масжидга  бамдод  намозини  фарзини ўқиш учун йўлда  кетаётиб салавот  ва зикрлар  ўқиб  кетаётиб  йўловчилар  «Ассалому алайкум»  деб салом берса унга  «Валайкум ассалом»  деб жавоб қайтариш   ва масжидга  бирга  кетаётган  шериклар  билан дунёвий  сўзларни гаплашиб  кетиш тўғрисида  савол бергандим. Сизлар  томонингиздан жуда  чиройли   яхши жавоб олиб, сизни  берган   жавобингизга  амал  қилиб, ибодат  қилиб  келмоқдаман. Лекин  мени ёнимдаги   шерикларим  уйларида  суннатини  ўқиб, масжидга  кетаётиб, дунёвий сўзларни  гаплашиб  кетишмоқда.  Улар  ичида кўп  йиллардан  бери намоз   ва Қуръонни ўқиб  келаётган  уламолардан  бири ҳам дунёвий  сўзларни  гаплашиб кетмоқда. Тўғри ҳар ким  қилган  гуноҳига  ўзи  жавоб беради. Мен сизлардан  олган жавобимга  асосланиб  шундай  бўлса  ҳам  унга   тушинтиришга  ҳаракат  қилдим. Лекин  ўша  одам менга  “Қуръон  ва ҳадисларда  мен  бундай жавоб  кўрмадим” деб айтмоқда. Шунинг  учун ноўрин   ва  қайта  савол  бериб  сизларни  безовта  қилганим учун  узр  сўрайман. Агар  имкони   бўлса  шу  саволимга  батафсилроқ  жавоб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом Аҳмад, имом Исҳоқ, шунингдек баъзи ҳанафий уламолар : “Суннатни ўқигандан кейин сўзлашиш суннатни ботил қилади” деганлар. “Дуррул мухтор” ва “Баҳрурройиқ” китобларида ҳанафий уламоларининг баъзилари ҳам шундай дейилган. Жумҳур уламолар “ботил бўлмайди” деганлар. Шундан маълум бўладики, суннат ўқилгандан кейин заруратсиз гапирмаслик керак. Фарзлардан олдингиз суннатдан мақсад Аллоҳ таолога юзланиш ва қалбни фарзга тайёрлашдир. Суннатлардан кейин сўзлашиш билан бу мақсад зое бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатдан кейин Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан гаплашганлари ҳақидаги ҳадисдан, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлашганларини бошқа инсонларнинг сўзлашишларига қиёсламаслик керак. Бу нарса бамдоднинг суннатига хос бўлмай, балки бошқа суннат намозларига ҳам тегишлидир. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бамдоднинг суннатидан кейин сўзлашишни қаттиқ олар эдилар. (Мусаннаф ибн Аби Шайба). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat