Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳабиб Ал-Жифрий, Абдул Ҳаким Мурод ва Ҳамза Юсуф ҳақида.

00:00 / 18.09.2009 | eski savollar | 2047
Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари,Авваламбор сизни кириб келаётган Ийд-ал-Фитр билан чин қалбимдан табриклаб, Аллоҳга шу кунларга етказганига ҳамд ва санолар айтаман.Истиқомат еримиз ҳозир О'збекистонда бо'лмаганлиги сабаб, биз имкон қадар динни ишончли ан'анавий исломий олимлардан олишга ҳаракат қилаяпмиз. Албатта, сиз томондан ёзилган аудио ЪД лар ва китоблар анча қо'л келмоқда, Алҳамдулиллаҳ. Шу билан биргаликда, Алҳамдулиллаҳ, бу ерда, (я'ни АҚСҲда) жуда ко'пчилик Исломни дин деб қабул қилаётганини сизга биздан аввал ко'пчилик ҳабар қилган бо'лса керак. Да'ват ишлари Америкада анча жадал сувратда бо'лгани билан, я'ни китоб ва аудио дастурларни инглиз тилида топиш унча қийин бо'лмаса ҳам-ки, бизга уларни муаллифларини суриштириб билишга одатланганмиз. Чунки бу ерда, мутаассиб аксил-мазҳабчи о'та чуқур кетган тоифалардан тортиб шаталоқ ошиб зикр қиладиган гуруҳларни ҳам топиш мумкин, ва барчалари о'зларини аҳли-сунна вал-жамаа деб аташади. Шу сабабли сиздан қуйидаги зотлар ҳақида со'рамоқчи эдим, агар шаҳсан билсангиз ёки сизда о'ша кишилар ҳақида бирор ма'лумотлар бо'лса, я'ни биз улар ёзган материалларни о'қисак бо'ладими, аудио дастурларини тингласак бо'ладими, шуларни билмоқчи эдик.Уларни биринчиси Ҳабиб Али Ал-Жифрий - яманлик уламо деб эшитдик. Иккинчиси Абдул Ҳаким Мурод - кембридж университети профессори. О'збекчада китоби ҳам чиқган экан. Учинчилари, Ҳамза Юсуф, америкалик олим, ҳозирда Зайтуна Ислом коледжини очган шахс. Бир неча йил араб мамлакатларида, ҳусусан, мавританияда таҳсил олган.Аллоҳдан сизга ва аҳлингизга офият ва сиҳатлик тилаб, Али Абдуллоҳ,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда ҳам муҳим масалани кўтарибсиз. Сизга ташаккур. Динимизни ўрганиш борасида бугунги кунда сиз қилган мулоҳазалар жуда ҳам тўғри. Агар бу ишда биз сизларга ёрдамчи бўлсак, жуда ҳам мамнунмиз.Сиз зикр қилган кишилардан Ҳабиб Али ал-Жифрий жаноблари менга таниш ва ишончли уламолардан. Аммо қолган икки киши билан танишлигим йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat