Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

09:49 / 20.11.2016 | Jo`rabek | 1039

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз бир гуруҳ дўстлар уяли алоқа компаниялари томонидан тақдим этилаётган қарз бериш хизмати, мисол учун Билайн компаниясининг «Доверительный платеж» хизмати ҳақида бахслашиб қолдик. Мен бу хизмат тури ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индeх.пҳп/топиc,17650.мсг126368.ҳтмл#мсг126368 саволга берилган жавобдаги каби рибо десам, бир дўстимиз «ахир бу хизмат турику, қарз қанча (1$,2$,3$,4$,5$)олинишидан қатъий назар, 0.25$ (мос равишда 1.25$,2.25$,3.25$,4.25,5.25$) ушлаб қолинади, яъни бу хизматни активлаштиргани учун бир хил 0.25$ ҳақ олинади. Шунинг учун рибо бўлмаса керак» демоқда. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар. Олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир Қарз берганда одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ирода қилинади. Шариатимиз қарзни фойда келтирувчи манба қилиб олишдан қайтарган. Шунинг учун қарз берувчи ўзи берган қарзнинг айнан мислини олишгагина ҳақли бўлади. Агар қарз беришда бирор фойда шарт қилинса ёки шарт қилинмаса ҳам, бирор фойда қўшиб бериш урфга кириб қолган бўлса, ёки кимдир қарз олиб, уни қайтараётганда унга фойда қўшиб беришни одат қилиб олган бўлса, олинган фойда ҳаром ҳисобланади. Масалан, «Фалон сўм қарз берсангиз, уйимдан ижарага фойдаланиб турасиз, савдодан тушган сўмнинг ҳар кунлигини олиб, фойдаланиб турасиз», «Мол олишга кетадиган кунимиз сиздан валюта оламиз, фойдаланганингиз эвазига валютани бозор нархидан арзонга берасиз», «Ҳозир шу машинангни қарзга бериб турсанг, йилнинг фалон вақтида сенга янги машина олиб бераман» ва шу каби шартлар асосида қарз бериб, бирор қўшимча манфаат олиш ҳаромдир. Қадимда мусулмонлар ўзига қарз берган кишининг девори ёки дарахтининг соясидан фойдаланишдан ҳам сақланганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat