Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УШБУ ХАДИСГА КАНДАЙ АМАЛ КИЛИНАДИ?

00:00 / 19.09.2009 | eski savollar | 780
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!Мухтарам устоз, шайх жаноблари сизга хадисдан саволим бор эди. Ижозатингиз билан саволимни берсам:1. Оиша (р.а)дан ривоят килинган: Расулуллох (с.а.в): "Кимки жума намозидан кейин "Кул хуваллоху ахад", "Кул аъузу бироббил фалак" ва "Кул аъузу бироббиннаси" сураларини етти марта укиса, Аллох таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан саклайди".-дедилар. Ибн Сунний ривоятлари. Фасл: Жума намозидан кейин Аллохни куп зикр килиш мустахабдир. Аллох таоло Жумуъа сурасининг 10-оятида айтади: "Энди качон намоз адо килингач, ер юзига таркалиб, Аллохнинг фазлу мархаматидан (ризку-руз) истайверинглар. Аллохни куп зикр килингларки, шояд нажот топурсизлар". Имом Нававий "Ал Азкор" китобида келтирилган. Жумани укиб булиб, мазкур хадисда келган сураларни уша ададда укиб кейин чикиб, ишга, укишга ва бошка юмушларни бажаришга чикиб кетса буладими? Буларни укишга атиги 5-6 дакика кетади холос. 2. Ушбу хадисни ривоят килган Ибн Сунний хакларида маълумот берсангиз.Жавобларингиз ва эътиборингиз учун ташаккур. Аллох умрингизга ва илмингизга барокат ато килсин! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мазкур ишни қилса бўлгани учун ҳадисда келганда!2. Ибн Сунний 284-364 ҳижрий йиллар орасида яшаб ўтган. У кишининг тўлиқ исми Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Асбот Денаврийдир. Ишончли муҳаддислардан. Имом Насаийнинг шогирди. Шофеъий мазҳабида бўлган. Ироқ, Шом, Миср ва Арабистон ярим оролида илм олган. У киши “Амалул явми вал лайлати”, “Фазоилул аъмол”, “Ал-Қаноъа”, “Ат- Тиббун Набавий”, “Ас- Сиротул Мустақийм” ва бошқа китобларни ёзган.

Топ рейтинг www.uz Openstat