Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

10:19 / 28.11.2016 | Nilufar | 836

Ассалому алайкум! Азиз устозар, 3-5 ёки 7 жума ўқиладиган намоз хусусида саволларим бор эди. “Агар қодир бўлмасанг, унинг ўртасида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, аввалида тур. Тўрт ракъат намоз ўқи. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Яасин» сурасини ўқи. Иккинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Ҳаа мийм» – «Духон» сурасини ўқи. Учинчи ракъатда «Фотиҳа» билан «Алиф. Лаам. Мийм. Танзийлу…» – «Сажда» сурасини ўқи. Тўртинчи ракъатда «Фотиҳа» билан муфассалдаги «Таборак» сурасини ўқи”.
1) Муфассалдаги Таборак сурасини топа олмадим. Кирилл тилида ёзилгани борми? Сажда сураси билан? Агар бўлса қаeрдан топсам бўлади?
2) Агар ҳали бу сураларни ёдлаб улгурмаган бўлсам уларни эшитиб, қайтриб ўқисам ҳам бўладими? Ёки қараб ўқисам ҳам?
3) Бу суралар ракъатларда тик турган ҳолда ўқиладими?
4) 2-ракъатдан кeйин «аттаҳият» ҳам ўқилади шундайми? Худди 4 ракъат фарз тарзида? Жавобларингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Муфассалдаги Таборак сураси “Мулк” сурасидир. Қуръонни кирилл ҳарфдагиларидан фойдаланиш жоиз эмас. 2). Ҳадисда намозга зам сура қилиб, ёддан ўқиш айтилган. 3).  Тик турган ҳолда. 4). Шундай. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat