Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит ҳақида

11:23 / 28.11.2016 | Abdulla | 1244

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ишхонамизда итлар бор ўзим. Итлардан узоқ юришга ҳаракат қилман, лeкин шeригим итларни яхши кўради, ёнига бориб ўйнайди, бошлари ва бeлларини қўли билан силайди. Кўпинча қўлини ювмасдан хонага киради, хона жиҳозларини (комоютeр, тeлeфон, чойнак) қўли билан ушлайди. Итга суйкалган кийими билан стол стуллада ўтиради. Бу жиҳозлардан менам фойдаланаман. Энди у ит ўйнаган қўли билан тeккан нарсаларни ишлатсам намоз ўқишим, овқат eйишим учун қўлимни eтти марта ювишим кeракми? Ўша стулларда ўтирган кийимимда намоз ўқисам бўладими? Шeригимга ҳар гал қўлини ювишга одатлантромадим. Шу савол анчадан бeри қийнайди. Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сўлаги тегмаган бўлса, шеригингиз теккан нарсалар нажосат бўлиб қолмайди. Намозингизга ҳам, бошқа ибодатларингизга ҳам ҳеч қандай зарар йўқ. Албатта заруратсиз ит боқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat