Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мумкинми?

12:18 / 28.11.2016 | sayora | 1467

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, биз бир неча йилдан бери бошқа шаҳарда яшаймиз яқинда ўзимизни юртимизга бориб келдик. Борганимизда Алҳамдулиллаҳ менга кўп совчилар келди, лекин суриштиришса бизга тўғри келмайдиган бўлиб чиқишди. Яъни шариат томонидан тўғри келмади. Бир ойдан кейин яна кетишлик учун билет олдик. Кетишимизга уч тўрт кун қолганда яна совчи келди. Суриштиришдилар ота-онам бизга тўғри келадиган яхши одамлар экан дейишди. Мени кўнглим бўлмасдан Аллоҳдан маслаҳат сўраб истихора қилмоқчи эдим, лекин у пайтда намоз ўқиш мумкунмас бўлиб қолганди. Аллоҳга таваккал қилиб рози бўлдик. Бизни унаштиришди тўй янаги йилга Рамазондан кейин бўладиган бўлди. Биз уч тўрт кундан кейин бошқа шаҳарга кетдик. Кейин мен покланганимдан сўнг, ҳар куни истихора қилдим. Истихораларим яхши чиқмади ота-онамга айтиб бердим. Кейин яна яхшироқ суриштирилганда улар ҳақида кўпчиликдан ёмон гаплар эшитишибти. Мени кўнглим бўлмай қолди, энди айнишга ҳаққимиз борми? Нима қилайлик устозлар маслаҳат беринглар, илтимос. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Норозилигингизни айтишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat