Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилла буюмни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳукми

08:27 / 30.11.2016 | Abu Hanifa | 1238

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир одамга эркак киши тилло тақинчоқ тақишини ҳаромлигини айтиб, “худди ароқникига ўхшаб нафақат тақиш, уни сотиш, ясаш, кўтариб ташиш, ҳатто уни маслаҳатини бериш сингари ҳаммаси ҳаром” дедим. Яъни ҳаромлигида, гуноҳида хамрга тенг дедим. Бундоқ дейишимга сабаб, менга узук қолипини оберишимни сўрашган эди. Сўраган инсон қолипдан фойдаланиб, эркаклар учун тилла буюм қилиб сотишни режа қилган эди ва бу ишда мен ҳам шерик бўлиб қолишимни айтдим. Саволим шуки: 1. Эркак кишига тилла буюмни ҳаромлигини, гуноҳини хамрникига ўхшатишим тўғрими?
2. Ва эркакларга тиллани ҳаром қилинганлиги ҳақида оят келганми? Жавоб учун аввалдан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَلَا تَلْبَسُوا الْحَرِيرَ وَالدِّيبَاجَ، فَإِنَّهَا لَهُمْ فِي الدُّنْيَا وَلَكُمْ فِي الْآخِرَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ شَرِبَ فِي إِنَاءٍ مِنْ ذَهَبٍ أَوْ فِضَّةٍ فَإِنَّمَا يُجَرْجِرُ فِي بَطْنِهِ نَارًا مِنْ جَهَنَّمَ Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилла ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда улар учун, охиратда сизлар учун», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда: «Ким тилла ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз, умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар: 1. Тилла идишда ичимлик ичишдан. 2. Кумуш идишда ичимлик ичишдан. 3. Ипак кийим кийишдан. 4. Дебож кийим кийишдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилла ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом ейиш ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилла ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанади. Шариатимизда тилла ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатиш ҳаром қилиниши бир неча ҳикматларга биноан бўлганлигини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар: 1. Тилла ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатиб келинганлиги ҳаммага маълум. Агар тилла ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади. 2. Тилла ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тилладан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Дунёни ларзага солган кўпгина империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум. 3. Тилла ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро кимўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса бу ҳолатга мутлақо йўл қўймайди. عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِسَبْعٍ، وَنَهَانَا عَنْ سَبْعٍ، أَمَرَنَا بِاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ، وَرَدِّ السَّلَامِ، وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ، وَنَهَانَا عَنْ آنِيَةِ الْفِضَّةِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَالْحَرِيرِ، وَالدِّيبَاجِ، وَالْقَسِّيِّ، وَالْإِسْتَبْرَقِ، وَعَنِ الْمَيَاثِرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар, етти нарсадан қайтардилар. Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириққа жавоб беришга, мазлумга ёрдам беришга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар. У зот бизни кумуш идишлардан, тилла узукдан, ипакдан, дебождан, қассийдан, истаброқ ва маёсирдан қайтардилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. «Тилла узук». Мусулмон эркакларга тилла узук ва бошқа тақинчоқлар тақиш, ишлатиш ҳаром. Чунки бу нарсалар эркаклик хусусиятини йўқотишга, ортиқча фахр ва зебу зийнатга сабаб бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat