Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат қилишга яроқлими?

09:12 / 30.11.2016 | Sayyid | 2523

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда мусофир юртда кeмасозлик соҳасида ишлайман. Иш жойим дeнгиз устида яъни сувни юқори қисмидан тахминан 40-50 мeтр баландликда бўлади.  Бу ғайри дин юртдаги инсонлар вақти вақти билан шу дeнгизга бавл қилишганига кўзим тушиб қолади. Доим ҳам эмас гоҳ гоҳида таҳорат олгани пастга тушишни имкони бўлмай қолади. Шундан кeлиб чиқиб иш пайтида намоз вақти кириб қолса, шу дeнгиз сувида таҳорат олиб намоз ўқишим жоизми?
2). Ёмғир сувидан ҳам таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иккисида ҳам таҳорат қилишингиз жоиз. Сувда туғиладиган ва оқар қони йўқ нарса (сувда) ўлиб қолса, ҳечқиси йўқ. Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди. Бу жумлаларда қандай сув билан таҳорат ва ғусл қилиш мумкинлиги ва қандай сув ила жоиз эмаслиги ҳақида сўз бормоқда. Келинг, уларни бирма-бир ўрганиб чиқайлик. Осмон ва ернинг суви ила таҳорат қилинади, гарчи кўп туриш ила ўзгарган ёки унга пок нарса аралашган бўлса ҳам. «Осмон суви» деганда ёмғир, қор, дўл ва шудринг кабилар англанади. Аллоҳ таоло Анфол сурасида: وَيُنَزِّلُ عَلَيْكُم مِّن السَّمَاء مَاء لِّيُطَهِّرَكُم بِهِ «У сизни поклаш учун устингизга осмондан сув туширган эди», деган (11-оят). Шунингдек, Аллоҳ таоло Фурқон сурасида: وَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاء مَاء طَهُورًا۝ «Ва осмондан пок сув туширдик», деган (48-оят). «Ер суви» деганда булоқ, қудуқ, чашма, дарё ва денгиз сувлари кўзда тутилади. Аллоҳ таоло Зумар сурасида: أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَسَلَكَهُ يَنَابِيعَ فِي الْأَرْضِ «Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?!» деган (21-оят). Ер юзидаги ҳамма сувларни Аллоҳ азза ва жалла осмондан ёғдирган. Хоҳ булоқ ва қудуқлар, хоҳ ер ости дарёлари ва ер усти дарёлари суви бўлсин, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло осмондан тушириб қўйгандир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ سَأَلَ رَجُلٌ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا نَرْكَبُ الْبَحْرَ وَنَحْمِلُ مَعَنَا الْقَلِيلَ مِنَ الْمَاءِ، فَإِنْ تَوَضَّأْنَا بِهِ عَطِشْنَا، أَفَنَتَوَضَّأُ بِمَاءِ الْبَحْرِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم  هُوَ الطَّهُورُ مَاؤُهُ، الْحِلُّ مَيْتَتُهُ رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз(кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Мазкур сувларнинг ҳаммаси покдир ва покловчидир. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat