Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб умид қилиш

14:38 / 30.11.2016 | 1497

Ассалому алайкум! Савоб жавоблар архивида ўқиб қолдим, унда шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ “Агар бир инсон бир амални савоб эканлигини ёки суннат эканлигини билмасдан қилиб юрса ҳам савоб ёзиладими? Яъни савоб бўладими?” деган саволга, “Амални билиб ва ният қилиб амалга оширганда савоб ёзилади” дeб жавоб бeрибдилар. Шундай савол туғилади, масалан таҳорат ва ғусл қилиш булар фарз амаллардан бўлиб, кўп ҳолларда савобни ният қилмаймиз. Қуръон тиловати, саловот, зикр ҳамда истиғфор айтганда ҳам савобни кўнгилдан ўтказиладими? Ҳалога кирганда покланиб истинжо қилиш ҳам суннат ва мустаҳаб амал. Булар учун ҳам алоҳида ният ва савобни умид қилиш кeракми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи бир амаллар бор улар аслан ибодат эмас, ният қилиш билан ибодатга айланади. Жумладан таҳорат ва ғусл ҳам аслий ибодат эмас. Ниятсиз қилинса намоз ўқишга яроқли бўлсада, бу амалдан савоб олмайди. Шунинг учун таҳорат ва ғуслда “намоз учун” деган ниятни қилиб қўйса, савоб олаверади. Зикр, тиловат ва истиғфорлар аслий ибодат ҳисобланиб, ҳеч нарсани ният қилинмасада савоб олаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat