Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расмли кийимлар

08:12 / 03.12.2016 | Muslima | 1650

Ассалому алайкум! Биламизки расм бор хонага фаришталар кирмайди. Шу борада бир соволим бор эди. Янги чакалоклар учун ҳозирги кунда ҳар хил чиройли кийимчалар чиқиб кетган. Хусусан ҳайвончаларни, мисол учун мушукча, жирафа, бўричалар, кучукчалар, каби ҳайвончалар расми босилган кийимлар, чақалоқлар пелёнкалари, ёстиқ жилдлари ва ўрни учун простынялар. Шу каби расмлар чизилган кийимларга чақалоқни кийинтириш мумкунми? Агар хонада расмлик кўрпа тўшак бўлса ҳам фаришта кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расмли нарсаларни чақалоқларга бўладиган зарарлари янада каттадир. عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ، عَنْ أَبِي طَلْحَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا تَدْخُلُ الْمَلَائِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلْبٌ وَلَا تَمَاثِيلُ، قَالَ زَيْدٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: فَأَتَيْتُ عَائِشَةَ فَسَأَلْتُهَا عَنْ هَذَا، فَقَالَتْ: سَأُحَدِّثُكُمْ بِمَا فَعَلَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، إنَّهُ خَرَجَ فِي غَزَاتِهِ فَأَخَذْتُ نَمَطًا فَسَتَرْتُهُ عَلَى الْبَابِ، فَلَمَّا قَدِمَ فَرَأَى النَّمَطَ عَرَفْتُ الْكَرَاهِيَةَ فِي وَجْهِهِ فَجَذَبَهُ فَهَتَكَهُ، وَقَالَ: إِنَّ اللهَ لَمْ يَأْمُرْنَا أَنْ نَكْسُوَ الْحِجَارَةَ وَالطِّينَ، قَالَتْ: فَقَطَعْنَا مِنْهُ وِسَادَتَيْنِ وَحَشَوْتُهُمَا لِيفًا، فَلَمْ يَعِبْ ذَلِكَ عَلَيَّ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Зайд ибн Холиддан, у Абу Толҳа розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар ит бор уйга ҳам, ҳайкаллар бор уйга ҳам кирмаслар», дедилар». Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бориб бу ҳақда сўрадим. Бас, у киши: «Мен сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилганларини айтиб берурман. У зот ғазотларига чиқдилар. Мен бир наматни эшикка парда қилиб қўйдим. У зот келиб наматни кўрдилар. Юзларидан ёқмаганини сездим. Бас, у зот уни тортиб олдилар-да, йиртиб ташладилар ва: «Албатта, Аллоҳ бизга тош ва лойни кийинтириш амр қилмаган», дедилар. Кейин ундан иккита болиш бичдик. Уларга лийф солдим. У зот буни менга айб санамадилар». Иккисини Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ривоятнинг ровийларидан бирлари Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудир. У киши уйда жонли нарсанинг сурати ва ҳайкали бўлса, фаришталарнинг ўша уйга кирмаслигига сабаб бўлиши ҳақидаги ҳадиси шарифни ривоят қилиш билан бирга, бу масала бўйича яна ҳам кўпроқ нарса билиш мақсадида «Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бориб бу ҳақида сўрадим», дейдилар. Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уй шароитида кўп яшаганлари учун бу каби масалаларни яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам эркагу аёл саҳобалар у кишининг ҳузурларига масала сўраб кўп боришар эди. Мана, Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ҳам мазкур масалани сўраб Оиша онамизга мурожаат қилдилар. «Бас, у киши: «Мен сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилганларини айтиб берурман», дедилар. Яъни, бу масалада ўз фикримни айтмайман. Бу масала бўйича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишларнинг айни ўзини айтиб бераман. «У зот ғазотларига чиқдилар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафардаликларидан фойдаланиб ҳужрамизни бир оз тартибга солиб қўйиш мақсадида «Мен бир наматни эшикка парда қилиб қўйдим». Ўзимча «Ҳам эшик очилганда ташқарини тўсиб туради, ҳам ҳужранинг ичи бир оз бўлса ҳам чиройли кўринади», деб ўйладим. «У зот келиб, наматни кўрдилар. Юзларидан ёқмаганини сездим. Бас, у зот уни тортиб олдилар-да, йиртиб ташладилар» Чунки бошқа ривоятларга кўра, мазкур наматда қанотли отларнинг сурати бор эди. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ишларини шарҳлаб: «Албатта, Аллоҳ бизга тош ва лойни кийинтириш амр қилмаган», дедилар». Шундан кейин уй ичида жонлиқнинг сурати бор нарсани сақлаш жоиз эмаслиги билинди. «Кейин ундан иккита болиш бичдик». Яъни, ўша наматдан ўтирганда ёнбошга суяш учун иккита болиш қилдик. «Уларга лийф солдим». Яъни, икки болишнинг ичига хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги юмшоқ толалардан солдим. «У зот буни менга айб санамадилар». Чунки, мато йиртилгач, ундаги суратлар ҳам парчаланиб кетади. Қолаверса, бу нарсалар болиш қилинганда ҳурматли жойга эмас, ёнбошга, паст жойга қўйилади, топталади. Демак, пардаларда ҳам жонли нарсанинг сурати бўлмаслиги керак. Болиш ва шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсада бўлса, ҳечқиси йўқ. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat