Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз йул курсатинг.....!

00:00 / 22.09.2009 | eski savollar | 711
Шайх хазратлари Мусулмонларнинг хакикий байрами булмиш Ийд Рамазон хайит байрамингиз билан самимий кутлайман.Саволим учун узр сурайман. Бир кун ишхонадаги хамкасбим менга савол бериб Деди Аллах таоло хамма нарсани олдиндан билиб ёзиб куйган зот булса, мен хозир сенга шу нарсаларни айтишим ва телефонини курсатиб туриб манабу кнопкани босишимни хам у олдиндан билган хамда бизни хар биримиз жаннат ва дузахга киришимизни олдиндан ёзган булса, у холда бизларни яратишдан максад нима деб савол берди.Мен унга албатта Аллох таоло хамма нарсани олдиндан билиб узини Лавхул Мавхуз номли китобига каламларга ёздириб куйган дедим ва Казо ва Кадар акийдасини тушунтиришга харакат килдим. У барибир тушунмади ва саволлар ёгдириб (аникроги мен билмайдиган саволлар бериб) мени кийин ахволга солиб куйди. Мен инсонга хар доим икки йул берилади яхши ёмон йуллар десам хозир сен олдин китобга ёзиб куйилганку демадингми деб узиникини маъкуллаб янада шиддатга киришиб кетти. Кейин у: ундан чикти биз факат олдиндан белгиланган ишни киламиз дузахга ёки жаннатга киришимиз олдиндан ёзилган булса бизни яратмасдан бошка нарса килса хам буларди деб мени сен бу нарсани яхши билмас экансан, бор яхши биладиган одамдан шу саволимга жавобни сурагин деб узича узидан магрурланиб “Савол сураган одамингни кийин ахволга сола олиш керак” деди.Унга гапиргим келмай хонасидан чиктим. Хамкасбимга инсоф тилаб Аллох таолодан панох сурадим. Мен бу саволга жавоб бера олмаганим учун узимдан узим газабланим хозир пушаймон тортяпман. Мени бу ишим учун Аллохдан ва сиздан кечирим сурайман ва купрок илм олишга иншооллох киришаман. Бизларга бераётган илмингинзни Аллох таоло зиёда килсин. Саволим хамкасбимга кандай жавоб берай..?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен бу масалани “Сунний ақийдалар” китобида ва “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг иккинчи жузи “Иймон ва Ислом” китобида кераклигича баён қилганман. Ўшаларни топиб ўқинг ва мазкур ҳамкасбингизга ҳам ўқитинг. Аммо, иккингиз ҳам қазои қадар бандага тегишли эмас, Аллоҳнинг сифатларига тегишли масала эканини билиб қўйинглар. Бу масала ақийда китобларида “Аллоҳнинг сифатлари”га оид бобларда келади. Яъни, Аллоҳ таолонинг илми чексизлигини билдириш учун келади. Агар Аллоҳ Ўз бандаларига тегшли нарсаларни аввалидан охиригача билмаса, Аллоҳлиги қолмайди. Бу улкан ҳақиқатни ожиз инсон қаричи билан ўлчаганлар эса, нобакор бўлмай қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat