Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Осон йўллар

12:33 / 04.12.2016 | Jurabek Vohidov | 782

Ассалому алайка! 1). Аллоҳ билан мухаббат боғлашни осон йўли қандай?
2). Қуронни осон ёд олиш йўллари ёким Аллоҳ сўзларини қалбан хис этмоқ учун нима қилмоқ зарур?
3). Азон айтувчи инсонга ажр савоблар борми? Олдиндан ташаккур жавоблар учун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир идишга бирор нарса солиш учун аввал у идишни бўшатиш ва тозалаш керак. Шунда унга солинган нарса соф ва кўпроқ бўлади. Қалб ҳам худди шундай. Уни ҳам Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсалардан бўшатиш  ва тозалаш керак. Руҳий тарбия машойихлари аввал покланиш, кейин тикланиш ва хулқланишга буюрганлар. Буни қандай қилишни Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Руҳий тарбия” китобларини олиб ўқишдан бошланг.   عَنْ مُعَاوِيَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْمُؤَذِّنُونَ أَطْوَلُ النَّاسِ أَعْنَاقًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззинлар қиёмат куни бўйни энг узун одамлар бўлурлар», дедилар». Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадисда муаззинларнинг фазли қиёмат куни олий даражада бўлиши ҳақида сўз бормоқда. Улар ҳамманинг ичида алоҳида фазл билан ажралиб турар эканлар. Арабларда аслзода, улуғ кишиларни «бўйни узун» деб васф қилиш одати бор. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْإِمَامُ ضَامِنٌ وَالْمُؤَذِّنُ مُؤْتَمَنٌ، اللَّهُمَّ أَرْشِدِ الْأَئِمَّةَ وَاغْفِرْ لِلْمُؤَذِّنِينَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّافِعِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар». Абу Довуд, Шофеъий ва Термизийлар ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда имом ва муаззинларнинг масъулиятлари баён қилинмоқда. Имом ўз қавмининг намози учун зоминдир. У намозини баркамол қилса, қавмнинг намози ҳам баркамол бўлади. Агар имомнинг намози ўртача бўлса, бутун қавмнинг намози ҳам ўртача бўлади. Имом ўзини пок тутиб, намозни аъло даражада ўқиб турса, ўзи ҳам, қавми ҳам ажру савоб ва олий мартабаларга эришадилар. Аммо бетавфиқлик қилиб, нуқсонга йўл қўйса, гуноҳи ўзига бўлади. Шунингдек, муаззин ҳам ўз қавмининг омонат эгасидир. Унинг бўйнига бутун бошли бир қавмнинг намози вақтида ўқилиши, рўзасининг вақтида тутилиб, вақтида очилиши юклатилган. Агар муаззин тақводор бўлиб, ўзига юклатилган омонатни шараф билан адо этса, улкан мартабаларга эришади. Лекин омонатга хиёнат қилса, иши расво бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳаққига дуо қилиб: «Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар». وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْمُؤَذِّنُ يُغْفَرُ لَهُ مَدَى صَوْتِهِ وَيَشْهَدُ لَهُ كُلُّ رَطْبٍ وَيَابِسٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ مَنْ صَلَّى مَعَهُ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча ҳўлу қуруқ гувоҳлик беради», дедилар». Абу Довуд ва Насаийлар ривоят қилганлар.  Насаийнинг ривоятида: «Унга у билан намоз ўқиганларнинг ажрича ажр берилади», деган ибора зиёда қилинган. Шарҳ: Азон айтиш ўта масъулиятли иш бўлиши билан бирга, ўта шарафли ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Муаззин овози етган жойгача мағфират қилинади» деганлари муаззиннинг гуноҳлари мужассам қилиниб, ҳамма томонга ёйилса, азон айтганида унинг овози қаерга етса, ўша ергача бўлган гуноҳлари мағфират қилинади, демакдир. Бунинг устига, қиёмат куни унга азони етган жойлардаги барча ҳўлу қуруқ нарсаларнинг яхшилик ила гувоҳлик бериши жуда ҳам олий даражадир. Энг қимматлиси, муаззиннинг азонини эшитиб, жамоат намозига келган барча намозхонларга қанча ажру савоб бўлса, муаззиннинг бир ўзига ҳам шунча ажру савоб етишидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat