Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зилзила пайтида

06:32 / 05.12.2016 | Ali | 1197

Ассалому алайкум! Устозлар, бир мақолани ўқиб қолдим. мехроб.уз сайтидан жўнатилган экан. Унда айтилишича «Бандалардан ҳеч ким Аллоҳнинг азобидан ўзини ҳотиржам ва омонликда ҳис қилиши мумкин эмас. Оятда айтилганидек, фақат зиён кўрувчиларгина бундан ўзларини хотиржам ҳис қиладилар» Мен ер қимирлаган пайт қўрқмайман баъзилар вахима қилиб кўп қаватли уйдагилар кўчаларга қочиб тушишади. Шу ҳотиржамлигим оятда айтлигандек эмасми? Мақолани http://mehrob.uz/index.php/maqolalar/item/598-zilzila-vaqtida


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта зилзила вақтида ҳам мусулмон ҳотиржам бўлмаслиги керак. Аксинча “бу бизнинг гуноҳларимиз сабаби ер ютиши эмасмикин” деб тавбага шошилиш керак. Бу дегани ўтирган жойидан қочиб кетсин дегани эмас. Қаттиқ шамол турса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга шошилар эдилар. Чунки олдингиз умматларнинг қилган гуноҳлари эвазига шу каби балолар юборилиши Аллоҳ таолонинг суннатидандир. Зилзила ҳам шулар жумласидандир. Бу каби воқеаларга табиат ходисаси деб бепарво бўлиш Аллоҳнинг макри(ҳеч кимсани ақли етмас иш қилиши)дан ҳотиржам бўлишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat