Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёмат аломати

09:31 / 06.12.2016 | Shakhboz | 3006

Ассалому алайкум! Устозлар, Саудияда қор ёққанлиги ҳақида хабарингиз бўлса кeрак. Ёзилмишки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис бор экан. Қачонки Араб eрларида қор ёғса буям бир қиёматнинг катта аломати экан. Бу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَكْثُرَ الْمَالُ وَيَفِيضَ حَتَّى يَخْرُجَ الرَّجُلُ بِزَكَاةِ مَالِهِ فَلَا يَجِدُ أَحَدًا يَقْبَلُهَا مِنْهُ، وَحَتَّى تَعُودَ أَرْضُ الْعَرَبِ مُرُوجًا وَأَنْهَارًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Токи мол кўпайиб, тўлиб-тошмагунча, киши ўз молининг закотини олиб чиқиб, ундан қабул қилиб оладиган бирор кимсани топа олмай қолмагунча ва араб ерлари боғу анҳорларга айланмагунча қиёмат қоим бўлмас», дедилар». Иккисини икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ерда ҳам фурсат борида садақа қилиб қолишга тарғиб бор. Бир вақтлар келиб, закотни оладиган одам қолмайдиган бўлганидан кейин хайри садақани оладиган кишилар бор вақтда ўша савобли ишни қилиш лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat