Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзимдаги ҳолат

09:32 / 11.12.2016 | Komoliddin | 3595

Ассалому алайкум! Мени ёшим 28да. Шу пайтгача кўп жойларда ишлаб ҳали хануз ҳаётда ўз йўлимни топа олмадим. Бунга сабаб мени феълим деб биламан. Ҳар сафар ишга кирганимда қўлимдан келганича ишимга меҳр бериб ҳаракат қилиб ишлайман. Лекин ҳар сафар бир хил сабаб туфайлик ишдан бўшайман. Сабаби, менимча гап сўзга чечанг эмаслигим деб биламан. Бошлиқларни олдида қандай ишлаётганим кўринмайди, аммо улар нима топшириқ беришса хўп бўлади деб бажараман. Нотўғри чунмангу мен ишлаганчалик ишламайдиган одамларни менга ўрнак қилиб ҳам кўрсатишар эди. Улар гапга уста, мендан  гапдонроқ, мен эса бошлиқлар олдида лом мум деёлмай фақат хўп бўлади деб тураман. Хоп бўлади деганим сари дакки эшитавераман. Сизларга мурожат қилиб тўғри йўл сўрашимни тўғри чунинглар. Чунки сизлар сизу бизга азиз бўлган инсонни яъни шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф ҳазратларини илимли шогирдларисиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қори қироатини, олим илмини, ҳунар эгаси ҳунарини ўзгалар бундан манфаат олиши учун уларга билдириб қўйишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Лекин уларга “мен инсонларнинг афзалиман” дейишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Чунки оқибат қандай бўлиши фақат Аллоҳ таологагина аён. Ўзингизни истеъдодингизни кўрсатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat