Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл намози

15:50 / 16.12.2016 | Juju | 1912

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, билимсизлигим сабабли бeрмоқчи бўлган саволимдги камчиликлар учун узр сўрайман. Бир ҳадисда кeлишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимгадир насиҳат қилиб, бир намоз ҳақида айтганаканлар. Яъни иложи борича ҳар куни, бўлмаса 1 ҳафтада 1 марта, бўлмаса 1 ойда 1 марта, ёки 1 йилда 1 марта, ёки ҳeч бўлмаганда умр давомида 1 марта ўқилиши керак бўлган намоз бор экан. Иложи бўлса шу ҳадисни жавоб қилиб юборсангиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У намоз тасбеҳ намози деб номланади. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ لِلْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ: «يَا عَبَّاسُ، يَا عَمَّاهُ، أَلاَ أُعْطِيكَ، أَلَا أَمْنَحُكَ، أَلَا أَحْبُوكَ، أَلَا أَفْعَلُ بِكَ عَشْرَ خِصَالٍ، إِذَا أَنْتَ فَعَلْتَ ذَلِكَ غَفَرَ اللهُ لَكَ ذَنْبَكَ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، قَدِيمَهُ وَحَدِيثَهُ، خَطَأَهُ وَعَمْدَهُ، صَغِيرَهُ وَكَبِيرَهُ، سِرَّهُ وَعَلَانِيَتَهُ، عَشْرَ خِصَالٍ: أَنْ تُصَلِّيَ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ تَقْرَأُ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ وَسُورَةً، فَإِذَا فَرَغْتَ مِنَ الْقِرَاءَةِ فِي أَوَّلِ رَكْعَةٍ وَأَنْتَ قَائِمٌ قُلْتَ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، خَمْسَ عَشْرَةَ مَرَّةً، ثُمَّ تَرْكَعُ فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ رَاكِعٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ الرُّكُوعِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَهْوِي سَاجِدًا فَتَقُولُهَا وَأَنْتَ سَاجِدٌ عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ مِنَ السُّجُودِ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَسْجُدُ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، ثُمَّ تَرْفَعُ رَأْسَكَ فَتَقُولُهَا عَشْرًا، فَذَلِكَ خَمْسٌ وَسَبْعُونَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ، تَفْعَلُ ذَلِكَ فِي أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ، إِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تُصَلِّيَهَا فِي كُلِّ يَوْمٍ مَرَّةً فَافْعَلْ، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ شَهْرٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي كُلِّ سَنَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَفِي عُمُرِكَ مَرَّةً». وَفِي رِوَايَةٍ: «فَإِنَّكَ لَوْ كُنْتَ أَعْظَمَ أَهْلِ الْأَرْضِ ذَنْبًا غُفِرَ لَكَ بِذَلِكَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَعِبَارَتُهُ: «فَلَوْ كَانَتْ ذُنُوبُكَ مِثْلَ رَمْلِ عَالِجٍ لَغَفَرَهَا اللهُ لَكَ» Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмуттолибга: «Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат: тўрт ракъат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракъатда «Фотиҳатул Китоб»ни ва бир сура ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўлганингда турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳ валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар», деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракъатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумада бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта», дедилар». Бошқа бир ривоятда «Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта у ила сенга мағфират қилинур», деган жумла зиёда қилинган. Абу Довуд ривоят қилган. Термизийнинг иборасида: «Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам, Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган. Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа – Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, ал-Хатиб, ал-Ожурий, Абу Саъид ас-Самъаний, Абу Мусо ал-Мананий ва имом Бухорий («Жузул Қуръон»да) ривоят қилишган. Ибн Абу Сайф ал-Яманий «Ал Ламъа фий рағойиби явмил жума» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: «Тасбеҳлар намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан ке­йин Такаасурни ўқийди, иккинчисида «Вал Аср»ни, учинчисида Каафирунни, тўртинчисида Ихлосни», деб туриб, охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган. Абу Усмон ал Хайрий аз-Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat