Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми ёки ҳаром

17:21 / 14.12.2016 | Husniddin | 3667

Ассалому алайкум! Биз Россиядамиз, гўшт бозорида мол гўшти ва чўчқа гўшти ёнма-ён сотилар экан. Отам ўша ердан гўшт олмоқчи бўлдилар ва сотувчи гўштни чўчка гўштига тегар тегмай деб турган жойдан олди. Мен эса у ерда эмас чўчқа гўштидан узоқроқ жойдан ол дедим. У эса нима фарқи бор, мен битта болтани ҳам бунисига ҳам бунисига ишлатаман деди. Отам эса бунга қарамасдан гўштни олдилар. Кечга яқин отам манти қиламиз дедилар ва ўша гўштни майдаладилар. Мен эса емайман бу гўштни дедим. Отам асабийлашиб кетдилар. Биз мусофир юртдамиз буни эса бўлаверади деб мени истемол қилишга ундаяптилар. Шариатда бундай ҳолатларга ҳукм қандай?

2). Бир киши одамнинг ички касалликларида ёш бола пешобини даво сифатида ишлатилади деди. Мен эса одам пешобидан покланиши керакку қандай қилиб буни ичиш мумкин десам, ёш боланикини ичса бўлаверади дейишди. Шу тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Жоҳил инсонни деворга ўхшатилади. Оқил инсон ҳадеб ўзини деворга уравериши яхши эмас. Аксинча уни оз-оздан кўчириб, йўлдан олиб ташлашга ҳаракат қилиш керак. Отангиз шундай қилишини била туриб, у каби ишларни ўзингиз қилишга ҳаракат қилинг. Буни қийин жойи йўқ. 2). Ёш боланинг сийдиги ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat