Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уяли телефонлар бизнеси борасида савол

00:00 / 29.09.2009 | eski savollar | 580
Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазрат. Барча қилаётган ҳизматлариздан Аллоҳ рози бо'лсин!О'зим О'збекистондаман, ва интернет орқали АҚШ ауктсиони орқали товарлар сотиб олиш имкониятига эгаман. Сотиб олинадиган товарлар ичида Уяли телефонлар ҳам бор. Ва уларнинг орасида контракти якунига етмаганлари ҳам учраб туради. Я'ни: аҳоли учун Уяли алоқа компанияси 2 йиллик шартнома асосида арзон нарҳда (ҳатто айримлари текин) уяли телефонларни сотади. Шарти шуки: Шартномага имзо чэккан АҚШ фуқароси, келишилган муддат (2йил) ичида шу Уяли Алоқа Компанияси ҳизматидан фойдаланиш керак. Лекин шундай фойдаланувчилар учраб турадики, Шартномага имзо чэкиб, янги Уяли телефонни олиб, ишлатмасдан, интернет орқали бизга о'ҳшаган (чэт эллик) олувчилар учун сотади. Чунки АҚШ ҳудудида бу Уяли Телефонни қайта ишлатиб бо'лмайди (шартномага амал қилинмагани учун).1-Савол қуйидагича: Шундай Уяли телефонларни сотиб олиб, О'збекистонда сотиш мумкинми?Албатта бу телефонларни бизда ишлаши учун, телефон қайта программалаштирилади. Ва муаммосиз ишлайди.Қилаётган ишимиз жойизми?Айрим шартномаси тугаган Уяли телефонлар АҚШ ҳудудида ишлатиш ва сотиш мумкин. Чунки АҚШ фуқароси ва Компания о'ртасидаги шартнома тугаган бо'лади. Шундай Уяли телефонларни ҳам бизда ишлаши учун қайта программалаштирилади ва муаммосиз ишлайди. 2-Савол қуйидагича: Шунга о'ҳшаш (контракти тугаган, АҚШ да олиш-сотиш мумкин бо'лган)апаратларни бизада қайта программалаб сотиш мумкинми?Агар саволим чигалроқ ёки қийинчилик туг'дирадиган бо'лса ҳузурингизда жонли равишда чунтириб беришга ҳам тайёрман.Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жонли суҳбатда ҳал қилган афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat