Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз ва нафл ибодатлар масаласида саволлар

00:00 / 29.09.2009 | eski savollar | 6869

Ассалому алайкум! Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан:1. Шаввол ойидаги 6 кун нафл рўзаларни тутишда ўтмишда қазога қолдирган рўзаларимни ният қилиб тутаётган эдим. 2 кун тутдим ҳам, лекин маҳалламиз имомидан бу ҳақда сўраганимда, нафл ниятида тутганингиз афзал, қазоларни бошқа вақтда тутасиз, дедилар. Устоз шу тўғрими?2. Пайғамбаримиз (с.а.в) душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишлари ривоятларда айтилган. Мазкур кунларда ҳам рамазоннинг қазо рўзаларини ният қилиб тутсам, ҳам зиммамдаги қарзни ўтаган ва суннатга ҳам амал қилганни савобини оламанми ёки мазкур кунларнинг рўзасини ҳам нафл ниятида тутишим керакми? 3. Қазо намозларни вақтида адо қилинаётган намоз аввалида ёки намоздан кейин ўқиш тавсиясини сиз муҳтарам устоздан билиб олгандим. Ҳозирда шу тартибда ўқишга ҳаракат қилмоқдаман. Давлат ташкилотида ишлаганлигим боис гоҳида пешин, аср намозлари вақтида қазосини ҳам қўшиб ўқишга имконият бўлмайди. Гоҳида эрталаб уйда бомдод намозидан сўнг ишроқни ўқиб бўлганимдан сўнг бомдод қазосини ўқиб оламан, кейин қолганларини кучим етганича шомдан кейин ўқийман. Баъзида чарчаганда қолиб ҳам кетади. а) Шу зайлда имкон борича ўқийверсам бўладими? б) Ёки бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон, витр қазоси деб ният қилмай, қолдирилган фарзни қазоси деб икки, тўрт ракатдан қилиб, ҳамма ракатларига сура зам қилиб ўқиганим афзалми? Менинг ҳолат ва шароитимга мазкур икки усулдан қай бири афзал? 4. «Минг бир фатво» китобида шундай дейилган: «Зиммасида қазо намозлари бўлган киши нафл намозлари билан машғул бўлиш ўрнига ўша намозларни ўқишга ҳаракат қилгани яхшидир. Лекин суннат намозлар, чошгоҳ намози, тасбиҳ намози ва ҳадисларда тарғиб этилган, маълум сура ва зикрларни ўқиш тавсия қилинган нафл намозлар бундан мустаснодир. Қазо намозларни масжидда, жамоат жойларида эмас, балки ўз уйида ўқишга ҳаракат қилиши керак.» (Оламгирия, Музмарот, Важиз) Казо намозларим хам була туриб, хам казоларни, хам фазилатли нафл намозларни (ишрок, зухо, тахажжуд) ихлос билан адо килиб борсам буладими? 5. Зухо намозини ўқишга ихлосим баланд. Гоҳида уйдан ишга кетаётганимда ўқийман, лекин унинг афзал вақти қуёш қиздиришга бошлаган пайтда эканлигини, пайғамбаримиз (с.а.в) доимо шу вақтда ўқишларини билиб олдим. Давлат ташкилотида ишлаганим сабабли ишхонада нафл намозларини ўқиш ўзимга ноқулайлик туғдиради. Бундан ташқари риё бўлишидан, ҳамманинг назарига тушишдан қўрқаман. Суннат таълимотларидан йироқ бўлиб кетганлигимиз сабаб кўпчиликка нафл ибодатларни бажарган одамнинг амали эриш туюлади. Қиш ойлари ҳам яқинлашиб қолди. Бу вақтда зухо намозини қай вақтда ўқисам бўлади, ишга кетишдан олдин ўқиб олсам ҳам унинг фазилатига эришган бўламанми? Ёки мустаҳаб вақтида ишхонада ўқиганим яхшими? Маслаҳатингизга муҳтожман. 6. Оиша (р.а) онамиздан ривоят килинади: «Расуллуллох (с.а.в) бомдод намозининг икки ракат суннатини шу кадар енгил укирдиларки, хаттоки: «У зот Фотиха сурасини укидилармикан?», деб уйлаб колардим. Икковлари ривоят килишган. Яна бошка бир ривоятда: «Агар субх кирса» деб келган. Имом Нававий «Риёзус-солихийн».Мазкур хадисда пайгамбаримиз (с.а.в)нинг бомдоднинг суннатини жуда хам тез укиганлари ривоят килинмокда? Намозни шу даражада тез укиш мумкинми? 7. «Сахихи Бухорий» (эски нашр)да руза бобида зиммасида казо рузаси бор булган маййитни рузасини меросхур ёки якинлари тутиб берса булиши хакидаги хадис келтирилган экан. Жумладан, бобнинг бошида Хасан Басрий (р.а)нинг фатволари ёзилган: «Агар маййитнинг зиммасида 30 кун рамазон рузаси колиб кетган булса, 30 киши 1 кундан тутиб берса булгайдир». «Кифоя» китобида эса рузани казосини меросхурлар тутиб бериши мумкин эмаслиги ёзилган ва далил сифатида бошка мухаддисларнинг хадислари келтирилган. Устоз Бухорий ривоят килган хадиснинг хукми насх булганми? 8. Тобиъийнлардан бўлган Азрақ ибн Қайс айтадилар. Бизга Абу Римса деб куняланган зот имом бўлиб намоз ўқиб бердилар. У деди: Бу намозни ёки шу намозга ўхшаш бир намозни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўқиган эдим. Абу Бакр ва Умардек зотлар олдинги сафда Расуллуллоҳнинг ўнг тарафида туришган эди. Бир киши намоздан такбирати уло (такбири таҳрима)га гувоҳ бўлди. Бас, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб, сўнг ўнг ва чап тарафларига салом бердилар, ҳатто юз чаккаларининг оқлигини кўрдик. Сўнг худди Абу Римса ўгирилганидек, Расулуллоҳ ҳам ўгирилдилар. Шунда ҳалиги такбирати улони топган киши икки ракъат намоз ўқиш учун туриб кетаётган эди, Ҳазрати Умар ўрнидан сакраб туриб, унинг елкаларидан ушлади ва тортди. Сўнг деди: “Ўтир! Чунки аҳли китоблар намозлари орасида фосила бўлмаганлиги учун ҳалок бўлишди”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзларини кўтариб, дедилар: “Эй Хаттобнинг ўғли, Аллоҳ сени ҳақиқатга тўғрилади”. Ушбу ҳадисни Имом Абу Довуд ривоят қилган. Муҳаммад Олим Али зикр қилишича, муҳаддислардан яна бирлари Ибн Можжа ал-Қазвиний ҳам ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:“Кечки нафл намоз икки-икки ракъатдир. Ҳар бир ракъатда ташаҳҳуд ўқийсан. Қувватли бўлиб, ўтирасан-да, қўлингни кўтариб дуо қиласан: “Эй Аллоҳим, мени мағфират қил!”. Бас, кимки мана шундай қилмаса, у (ибодатда) нуқсонлидир”. (Фиқҳ.уз веб сайти, «Намоздан кейинги ибодатлар» маколасидан олинган. Хамидуллох Беруний тайёрлаган.) Устоз фарз ва нафл намозлар уртасида фосила (ажратиш) килишни китоблардан укиган эдик. Лекин нафллар(айникса аввабийн ва тахажжуд сингари)ни орасида хам утириб, фосила килиш керакми яъни хар икки ёки турт ракат уртасида? 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қазоси бор одам, олдин қазосини тутгани афзал.

2. Қазони тутган бўласиз.

3. Қазо фарзларни аниқ бўлмасангиз, охирги шаклда ўқийсиз.

4. - Албатта, юқоридаги фатво мазҳабимизнинг энг эътиборли китобларидан бири “Оламгирия”дан олинган.

5. Ўзингиз учун қулайини танлайверинг.

6. “Субҳ кирса”га ўхшаш алоҳида ҳолатларда мумкин.

7. Бу масала бўйича келган ҳадисларда икки хил маҳно бор. Зиммасида қазо рўзаси бор маййитнинг қазо рўзасини меросхўри тутиши ва тутмаслиги. Ҳанафий мазҳаби ва яна бошқалар тутмаслиги ҳақидаги ривоятни олишган. Чунки, тутиш ҳақидаги ҳадисни ривоят қилган саҳобий Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўзлари ривоят қилган ҳадисга амал қилмаганлар. Бу эса, ҳадис насх бўлганига далолат қилади. 

8. Ибн Можанинг ҳадиси таржимасида “Ҳар бир ракъатда ташаҳҳуд ўқийсан” деган гапда хато бўлган. Бир ракъатдан кейин ташаҳҳуд ўқилмайди. Балки икки ракъатдан кейин ўқилади. Икки намоз орасидаги фосила нафлда ҳам бўлади. Бу бир жойдан бошқа жойга ўтиб олиш билан ҳам юзага чиқади.

Топ рейтинг www.uz Openstat