Ассалому алайкум! Устозлар .
1) Оятал курсийни фарз намозлардан кейин ўқигандан сўнг " Субҳона роббика роббил иззати аммо ясифун" ни ўқиб , дуо қилинадими?
2) Оятал курсинни намозда зам сура қилиб , ўқиса бўладими ва уни ажри савоби борми ? Чунки ман намозда оятал курсийни ва ихлос сурасини ўзим яхши кўриб ўқийман . Саволларим ноўрин бўлса , маъзур тутасиз , иложи бўлса , линк бермай , қисқароқ бўлсаям , жавоб берсангиз .
Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1). Бу ҳадисларда келмаган.
2). Бошқа суралар каби ўқилаверади. Зам сура қилса савоби бошқа суралардан кўп бўлади деган жойи йўқ. Беихтиёр бўлган муҳаббат қадрли ҳисобланади. Валлоҳу аълам!