Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маъноларини билмай ёд олиш

13:57 / 16.12.2016 | Rahmatillo | 2025

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўпинча Қуръонни ёд олаётган дўстларимга “бу сураларнинг маносини биласанми” десам йўқ дейишади. Қуръонни маъносини билмасдан ёд олсак, бизга у нимаси билан ибрат бўлади унда?
2). Масжидга намоз ўқиш учун борганимда, масжиднинг ўзгача ҳароратини хис этаман. Бу ниманинг ҳисобига бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қуръони каримнинг маъносини билмай тиловат қилиш ҳам ибодат. Танбеҳ беришни шайтонча услубини тарк қилиб, “тиловати билан бирга маъносини ҳам ўрганиш қандай ҳам гўзал” дейишга ўтиш керак. 2). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ кунда соясига олур: одил имом, Роббининг ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусни-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганида «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган нафақани чап қўли билмай қолган одам ва Аллоҳни ёлғиз ҳолида зикр қилганида кўзидан ёш оққан одам», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. «Қалби масжидларга боғлиқ киши». Бунда инсонларнинг қалби масжидларга боғлиқ бўлиши қанчалар фазилатли иш экани баён қилинмоқда. Яъни кўнгилнинг масжидларга боғлиқ бўлиши аслида унда масжидларга бўлган муҳаббатнинг кучлилигидандир. Бундай одам ҳеч қачон масжиддан қолмайди, ҳаётини, ибодатини масжидларсиз тасаввур қила олмайди. Бир марта масжидга бориб, намозини ўқиб чиққанидан кейин янаги намозга интизор бўлиб туради. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat