Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй ижараси

09:34 / 20.12.2016 | Sarvar | 3076

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар менинг саволим бироз узун булганлиги учун мен сизлардан узур сурайман. Менинг ижарага берадиган уйим бор. Мен маклер билан келишиб ижара нархини белгилаб олдим орадан бироз вакт утгач маклер менга ижарачи топилди факат сиз билан келишиб олишимиз керак деди, мен маклер билан учрашдим у менга ака сиз билан фалон пулга келишгандик сиз розимисиз уша келишилган пулга деди мен ха мен розиман деб жавоб бердим лекин битта шартим бор уйни ижарага оладиган одам чет эл фукороси у сизга икки баравар пул беради сиз индамай оласиз ва узингизга тегишлисини олиб ижарачига билдирмаган холда колган ортакча пулни менга кайтиб берасиз деди. Ижарачи одам энг камида бир йилга шартнома киларкан мазза килиб пул ишлаб оламиз сиз хам рози мен рози у хам индамай рози булиб бераверади  деди. Мен маклерга бу ишинг яхши эмас нима булганда хам хамма нарсани ошкора келишиб олинса хаммамизга халол иш булади дедим. Маклер булмасам биз сиз билан келишолмадик бошка одам топаман деб аччиклаб колди. Исломда тижоратни очик ойдин килиш керак деган шартлар бор у нима килганинг десам у менга ака бизни ишимиз шунака бу халол хисобланади сиз узингизга тегишли пулни оласиз мен узимга тегишлисини оламан яшайдиган одам эса хамма пулни рози булиб сизга тулаб яшайверади дейди. Бу холда нима маслахат берасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса очиқ-ойдин бўлиши кераклигини тўғри айтгансиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat