Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оятал-Курси, Талоқ сурасининг 2-чи ояти, Каф, Роҳман суралари ҳақида

15:06 / 21.12.2016 | Muminmuslim | 7456

Ассалому алайкум!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсин, Муҳаммад алайҳи салоту вассаломга саловоту-дурудлар бўлсин. Шайх ҳазратлари Рамазон ойида қилинган маърузаларидан кўриб янгидан янги билимларни олмоқдамиз. Шулардан бирида яъни "Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур" маърузаларида вирдлар (мўмин бандалар учун  ҳар кунлик қўшимча иҳтиёрий вазифалар) ҳақида гапирган эканлар. У ерда:
1) Бомдоддан намозидан кейин 100 марта истиғфор айтиш, 100 марта "Ла илаха иллалох"ни (таҳлилни) айтиш, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламга 100 марта саловот айтиш,  сўнг "Ихлос" сурасини 100-марта ўқиш, бомдоддан кейин "Ясин" сурасини ўқиш;
3) Кун давомида "Фатҳ", "Ясин", "Таборак" сураларини ўқиш;
4 ) Салоти-Шуруқ намозини, Зуҳо(Чошгоҳ) намозини ўқиш;
9) Аср намозидан сўнг "Наъба" (Амма) сурасини ўқиш;
10) Шомгача вақти киргунча истиғфор айтиш;
11) Шом намозидан сўнг то ҳуфтон намози вақти киргунча 2, 4 йоки 6 ракат аввобийн намозини ўқиш;
12) Шом ёки ҳуфтон намозидан сўнг "Мулк" ва "Таборак" сураларини ўқиш;
13) Ҳар куни кечда "Воқеъа" сурасини ўқиш (ушбу сурани "ризқ" сураси дейишар экан) тавсияларини берган эканлар. Мен "Муслим Про" номли телефон иловасида "Машхур сура ва оятлар" деган бўлими бўлиб, у ерда аввалда номи келтирилган суралар баъзилари : "Оятал-Курси", "Талоқ" сурасининг 2-чи ояти, "Каф" сураси, "Роҳман" суралари ва бошқа суралар ҳам кўрсатилган. Саволим шуки, ушбу иловада кўрсатилган сураларнинг ҳосияти ҳақида маълумот бера оласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу маълумотлар батафсил ёзилган китоб ҳақида маълумот бера оламиз. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг 30-жузъи “Қуръон фазилатлари”ни олиб ўқисангиз бошқа суралар фазилатини ҳам билиб оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat