Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намоз ҳақида

11:28 / 23.12.2016 | Avazbek | 3579

Ассалому алайкум! Азиз устозлар бизга бир масалада ёрдамилар керак. Хуфтон намозини 3 ракатлик витри ҳаида яқинда эшитиб қолдикки, витрни шомга ўхшатиб ўқиш бўмаган экан. Яъни ташаҳҳуддан кейин 3-ракатга туриб қулоқ қоқиб қунут дуосини ўқишлик бўмаган экан. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бошқа мазҳабларда шундай. Бизнинг ҳанафий мазҳабида иккинчи ракъатдан кейин салом бермай, учинчи ракъатда салом берилади. Иккисини ҳам ўзига яраша саҳиҳ ҳадислардан далиллари бор. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْوِتْرُ رَكْعَةٌ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Витр кечанинг охирида бир ракъатдир», деганлар». 
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Шофеъий мазҳаби ушбу ривоятни ҳужжат қилиб, витр намозининг учинчи ракъатини алоҳида бир ракъат қилиб олганлар.
Шунингдек, ушбу ҳадисдан витр намози кечанинг охирида ўқилиши афзал эканлиги келиб чиқмоқда.

عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: الْوِتْرُ حَقٌّ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ، فَمَنْ أَحَبَّ أَنْ يُوتِرَ بِخَمْسٍ فَلْيَفْعَلْ، وَمَنْ أَحَبَّ أَنْ يُوتِرَ بِثَلَاثٍ فَلْيَفْعَلْ، وَمَنْ أَحَبَّ أَنْ يُوتِرَ بِوَاحِدَةٍ فَلْيَفْعَلْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир. Ким беш ракъатли витр қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким уч ракъатли витр қилмоқчи бўлса, қилсин. Ким бир ракъатли витр қилмоқчи бўлса, қилсин», дедилар». 
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақдир» деганлари вожиб маъносидадир.
Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шариф Ҳанафий мазҳабининг энг кучли далилларидан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам витр ҳар бир мусулмон зиммасидаги ҳақ эканлигини таъкидлаш билан бирга, уни неча ракъат бўлишига кенг йўл очиб, бир, уч ёки беш ракъат бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар. Шулардан бир ракъатини Шофеъий мазҳаби, уч ракъатини Ҳанафий мазҳаби олган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat