Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СҲАРИАТ БЎЙИЪҲА КИМЛАР КОФИРЛИККА ЎТИБ ҚОЛАДИЛАР?

00:00 / 02.10.2009 | eski savollar | 331
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари!Аллоҳ сиздек олимларни бизга ро'бару қилгани учун Аллоҳга ҳамдлар бо'лсин. Сиздек олимлардан истаган саволимизни со'раш бахтини бергани учун шукрлар бо'лсин. Сиз ва сиз каби олим инсонларга, аҳли-оилаларингизга Аллоҳ тинчлик-ҳотиржамлик ва барака ато этсин. Сизлар орқали илмимиз ошияпти, бунинг учун сизларга Аллоҳнинг беҳисоб ажру мукофотлари ёг'илсин. Ҳурматли устоз, устоз деб мурожаат этишга изн беринг қуйидаги савол билан мурожаат этайин.Шариатимиз ҳукми билан кимлар диндан чиқиб кофир бо'ладилар, масалан намоз о'қимай, сигаретни - ҳаромлигига фатво берилганини билсада уни бемалол чэкиб юрган одам, аммо ро'за тутса у одамни ҳукми қанақа? У кофир бо'либ қолмайдими? Ширкка келсак, Узбекистоннинг чэкка вилоятлари туманларида мушкулкушодлар қилиб юрган оилалар талайгина, улар ҳам ширк қилганликлари учун кофир ҳукмига о'тиб қолишадими? 2 савол: Агар келин бенамоз оилага келин болиб тушган бо'лса, у оилада на эр на ота она ва на қариндош уруг' намоз о'қишмаса, келин уларга намоз о'қинглар деб Аллоҳни буюрганларини айтиб турса-ю, бунга эр қаршилик ко'рсатса, я'ни сиз келинсиз катталарга ақл о'ргатманг обруйизни тушурманг сизни ёмон ко'риб қолишади деб унинг да'ватига қаршилик корсатса келин нима қилиши керак? Да'ват қилишдан то'хташи керакми эрни айтганини қилиб бу пайтда эрни гапига итоат қилиш жоизми?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу каби масалалар “Сунний ақийдалар” китобида ёзилган. Ўша китобни ўқисангиз, бу ва бунга ўхшаш бошқа саволларга ҳам жавоб топасиз, иншааллоҳ.2. Агар шу саволда сифати келганга ўхшаш оилаларга келин бериш шариатга тўғри келадими ёки йўқми деган саволни ўртага қўйиш керак. Бундай ҳолатга тушиб қолган келин сабр қилиши ва қўлидан келганича даҳватини давом эттиришидан умид қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat