Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо килинг, илтимос!!!

00:00 / 04.10.2009 | eski savollar | 2017
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари!Яратган Хак Сизни соглик ва омонликда саклаб, барча килаётган эзгу амалларингизни хайрли килсин. Мен турмуш курганимга 1 (бир) йилдан ошди, аммо ханузгача ота булиш ширин орзулигича колмокда. Энг таъсирли жихати мен билан тенгкур бир неча дустларим ва якинларим билан деярли бир вактда турмуш кургандик, уларнинг хаммаси фарзандли булишди. Астагфируллох, уларга хасад килиш ниятида эмасман.Аммо бундан, аёлим жуда азият чекмокда. Аллакачон тиббий текширишларни бошлаб юборганмиз, шифокорлар тиббий жихатдан хаммаси жойида дейишмокда. Афсуски хали натижа буй курсатмаяпти.Аёлим иймонли жуда хам аклли-фаросатли, туну-кун иккимиз хам хар бир ибодатимизда Аллохдан фарзанд ато этишини ва бу фарзандни Узи учун ибодатда собит булувчи, элу-юртга фойдаси тегадиган зиёли бир инсон килиб тарбиялашни сураб дуодамиз.Шайх хазратлари, илтимос, хаккимизга дуо килинг.Сайт ходимлари ва мехмонлари илтимос, сизлар хам дуода булинглар!! Иншааллох Яратган хак биз ожиз бандаларини хам зурриёд куриш бахтига муяссар этса.!Барчангизга чексиз хурмат билан, Жамолиддин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ барча фарзанд талаблар қотори сизларга ҳам қўша-қўша фарзандлар ато қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat