Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижорат

09:29 / 25.12.2016 | Abdurahmon | 1588
Ассалому алайкум! Булиб утган вокеанинг кискача баёни куйидагича: Шартли исмлари А ва Б булган икки киши шерикчилик асосида ишлаб чикариш билан шугулландилар. А исмли шахс молиявий маблаг билан таъминотни уз зиммасига олган булса, Б исмли шахс уз аклий мехнати махсули булган махсулотни ишлаб чикариш, сотиш ва бошка барча чора-тадбирларни уз зиммасига олди. Курилган даромад 50/50 нисбат билан таксимланиши келишилинди. Орадан бир неча йил утгандан сунг А исмли шахс даромад 60/40 нисбатида узининг фойдасига таксимланишини талаб килди ва Б исмли шахс шунга рози булди. Орадан яна бироз вакт утгач, А исмли шахс ушбу тижорат билан якка узи шугулланишлигини, у томонидан сарфланган маблагни тезрок чикариб олиш максадида эканлигини маълум килиб, Б исмли шеригини тижоратдан чикариб юборди. Б исмли шахс узига тегишли булган махсулотни ишлаб чикаришни йулга куйди. А исмли шахс хам худди шу махсулотларни номини узгартирган холда, ишлаб чикариб, мижозларга "худди уша махсулотни номи узгарди" дея сота бошлади. Саволларим куйидагилардан иборат: А исмли шахс Б исмли шахснинг аклий ва жисмоний мехнати асосида яратилган (Аллохнинг иродаси ила албатта) махсулотини унинг кутиси устига ёзилган номни узгартирган холда, ишлаб чикариши жозми? Ушбу махсулотни ишлаб чикариш учун Б исмли шахснинг розилиги талаб этилмайдими? &нбсп;

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда ҳам муаллифлик ҳуқуқи эътиборга олинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat