Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АЛФОЗИ КУФР СУЗЛАР

00:00 / 05.10.2009 | eski savollar | 877
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ!Устоз сизга акийда масалаларида зарур саволларим бор эди:1. Бир куни китоб укиб утирган эдим, хадис матнида шундай сузлар бор эди. "Эй Расуллуллохнинг аммаси Сафийя!". Унинг устидаги каторда "Аллох" жумласи бор эди. Укиётганимда гафлат билан "Эй Расуллуллохнинг аммаси Сафийя!". жумласидаги "Эй Расуллуллохнинг". урнига "Эй Аллохнинг...."деб укиб жумлани давомини укиб юборибман. (Астагфируллох). Оркасидан дарров иймон калимасини ва Ихлос сурасини укиб куйдим, лекин кунглим гаш булди. Мазкур мени холатим хакида нима дейиш мумкин. Мен алфози куфр сузни айтиб куйдимми? Ёки хато, гафлат ва тил тойилиши окибатида айтилган ушбу сузга эътибор килинмайдими? Сиздан илтимос, шу масалада насихатингиз зарур.2. Диний илмлардан анча узоклашганимиз боис, илгари уйдагилар телевизорда ёки радиода об-хаво маълумоти айтилса, унга нисбатан "Худонинг невараси" (астагфируллох) жумласини ишлатишар эди, албатта билмаган холатда. Кейин-кейин бу гапни куфр гап эканлигини тушунтирганимдан сунг бу сузларни кайтиб тилларига олишмайди. Уларнинг уша гапни билмаган холатда айтганларидаги холатлари кандай? Ундайларга хам куфр тамгаси босиладими?Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Албатта, бу каби матнларни ўқиш ва талаффуз қилишда ўта эътиборли бўлиш лозим. Бу каби ноаниқлик ва хатоларга йўқ қўймаслик креак. Аммо сизга ўхшаб билмасдан ноқулай ҳолатга тушиб қолганлар узрли ҳисобланадилар. Сиз истиғфор айтиб тўғри қилгансиз.2. Улар ҳам тавба қилиб, истиғфор айтишлари ва бундай гаплари иккинчи бор такрорламасликлари керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat