Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исо алайҳиссаломнинг тушишлари

00:00 / 27.12.2016 | 3068

Ассалому алайкум! Бир ҳадис эшитдим. Унда Исо алайҳиссалом тушишлари айтилди. Яъни ул зот Шомда имом Маҳдий бошчилигида жамоат бўлиб намоз ўқишмоқчи бўлганда иқомат айтилади. Шу вақт Исо алайҳиссалом тушадилар, имом  Махдий Исо алайхиссаломга имомликка ўтишни айтадилар, лекин Исо алайҳиссалом бу иқомат менга ҳам деб иқтидо қилишликни айтадилар ва намоз тугагандан кейин тахтни қўлга олиб умматга бош бўладилар. Шундай ҳадис борми ва саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبُو الزُّبَيْرِ، أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، يَقُولُ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي يُقَاتِلُونَ عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ - قَالَ - فَيَنْزِلُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام فَيَقُولُ أَمِيرُهُمْ: تَعَالَ صَلِّ لَنَا، فَيَقُولُ: لَا، إِنَّ بَعْضَكُمْ عَلَى بَعْضٍ أُمَرَاءُ، تَكْرِمَةَ اللهِ هَذِهِ الْأُمَّةَ»

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимдан бир тоифа ҳақ устида жанг қилиб, қиёмат кунигача ғолиб бўлиб тураверади. Кейин Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушади. Шунда уларнинг амири: «Кел, бизга намоз ўқиб бер», дейди. У: «Йўқ. Сизлар бир бирингизга амирсизлар. Бу Аллоҳнинг шу умматга икромидир», дейди». Муслим ривояти.

Ийсо алайҳиссаломнинг тушишлари

Ийсо алайҳиссаломнинг ер юзига қайта тушишлари қиёмат қоим бўлишидан олдин содир бўладиган энг улкан аломатлардан биридир. Бу ҳақда Қуръони Карим оятларида ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам ёрқин далолатлар бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا، فَيَكْسِرَ الصَّلِيبَ، وَيَقْتُلَ الْخِنْزِيرَ، وَيَضَعَ الْجِزْيَةَ، وَيَفِيضَ الْمَالُ حَتَّى لَا يَقْبَلَهُ أَحَدٌ، حَتَّى تَكُونَ السَّجْدَةُ الْوَاحِدَةُ خَيْرًا مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». ثُمَّ قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: وَاقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ (وَإِن مِّنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلاَّ لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا)  رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур. Сўнг хочни синдирур. Чўчқани ўлдирур. Жизяни бекор қилур. Молни кўпайтирур. Ҳаттоки бирор киши уни қабул қилмай қўюр. Ҳаттоки битта сажда дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолур», дедилар». Сўнгра Абу Ҳурайра: «Агар истасангиз, «Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур»ни қироат қилинг», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Ийсо алайҳиссалом қиёматга яқин қолганида ерга тушиб, Ислом шариати ила ҳукм юритиб, ҳамма ёқда адолат ўрнатадилар. У кишининг хочни синдиришлари хоч аҳлига қарши бўлиб, уларни йўқ қилишларидир. Чўчқани ўлдиришлари ҳам унга тегишли нарсаларни йўқ қилишларига ишорадир. Жизяни бекор қилишлари эса Исломдан бошқа диндагилардан мусулмонликдан бошқа нарсани, жумладан, жизяни ҳам қабул қилмасликларидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу маъноларнинг тасдиғи Қуръони Каримда ҳам борлигига ишора қилиб: «Агар истасангиз, «Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур»ни қироат қилинг», деди». Уламоларимиз бу ояти кариманинг маъносида икки хил фикр айтганлар. Бунга оятдаги «ўлимидан олдин» ибораси сабаб бўлган. Баъзилари, бу ерда Ийсонинг ўлими назарда тутилган, десалар, баъзилари, аҳли китобнинг ўлими назарда тутилган, дейдилар. Биринчи тоифанинг гапига биноан, оятнинг маъноси бундай: Ийсо алайҳиссалом қиёмат яқинлашганда тушганларида, у кишининг ўлимларидан олдин, аҳли китоблардан ҳеч ким қолмай, у зотга иймон келтиради. Иккинчи тоифа олимларнинг тафсирларига кўра эса ҳар бир аҳли китоб ўз ўлимидан олдин албатта Ийсо алайҳиссаломга иймон келтиради. «Ҳеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса». Яъни ҳар бир яҳудий ҳам ўз ўлимидан олдин, албатта, Ийсо алайҳиссаломга иймон келтиради. Аммо бу фойда бермайдиган иймон бўлади. Шунинг учун ҳам «Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур». Яъни Ийсо алайҳиссалом қиёмат куни уларнинг зиддига гувоҳлик берадилар. Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлишлари қиёматнинг аломатларидан бири эканлигига Зухруф сурасидаги қуйидаги оятлар ҳам далилдир:

وَلَمَّا ضُرِبَ ابْنُ مَرْيَمَ مَثَلًا إِذَا قَوْمُكَ مِنْهُ يَصِدُّونَ۝ وَقَالُوا أَآلِهَتُنَا خَيْرٌ أَمْ هُوَ مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلًا بَلْ هُمْ قَوْمٌ خَصِمُونَ۝  إِنْ هُوَ إِلَّا عَبْدٌ أَنْعَمْنَا عَلَيْهِ وَجَعَلْنَاهُ مَثَلًا لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ۝  وَلَوْ نَشَاء لَجَعَلْنَا مِنكُم مَّلَائِكَةً فِي الْأَرْضِ يَخْلُفُونَ۝ وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ هَذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ۝

«Ибн Марям мисол келтирилган чоғда қавминг бирдан шодланиб, қичқирурлар. Ва «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» дедилар. Уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар. У бир бандадир, холос. Унга неъмат бердик ва уни Бану Исроилга мисол қилдик. Агар хоҳласак, ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўяр эдик. Албатта, у (Ийсо) Соат илми(белгиси)дир. Бас, сиз у ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир» (58-61-оятлар). (“Сунний ақийдалар” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat