Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасаввуф

11:34 / 01.01.2017 | Obidxon | 3093

Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ҳурматли устозлар! Қидириш хизматидан бу саволимга жавоб тополмадим! Агарда саволим такрор берилган бўлса минг бор узр вақтингизни олганим учун. Савол шуки мени анчадан бери ўйлантирган нарса аҳли тариқатчиларнинг этиқоди. Уларнинг гапи бўйича кимда ким пирга байъат қилса ўша кимсанинг бутун гуноҳлари кечирилар ва яна ўқилмаган намозлари ва тутилмаган рўзалари зиммасидан соқит бўларкан. Энг ёмони шуки мисол учун бир киши бир пирга байъат қилди дейлик кейин унга ҳудди шу ўқилмаган намозларинг ўқилди, тутилмаган рўзаларинг тутилди ва барча гуноҳларинг кечирилди деса, бу унга салбий таъсир қилмайдими? Ҳаммамизга маълумки насуҳ тавба Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлишлиги учун бир қанча шартлар даркор. Шулардан энг асосийси чин қалбдан пушаймон бўлиш , чин қалбдан қилиб ўтган гуноҳларига аламзада бўлиш ва қайтиб гуноҳларга қайтмасликдир. Афсуслар бўлсики тариқатга эндигина кирган муридларда эса бу шартлар топилмаслиги мумкин. Бу эса ўз навбатида инсонларни алдаб қўйиши мумкин яни пирга байъат қилдик бўлди ҳамма гуноҳларимиз кечирилди ўқилмай қолган намозларимиз тутилмай қолган рўзаларимиз зиммамиздан соқит бўлди каби ҳотиржамликка берилишга олиб келиши мумкин. Қизиғи шундаки улар бу гапларини ишонч билан айтишларидадир. Аслида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдику кимни тавбаси қабул бўлдию кимники эса йўқ. Улар шундай ишонч билан айтишадики бу гаплари билан ғойбни билганини даво қилгандек туйулади. Ҳурматли устозлар саволим шуки ўша пирлар қайси ҳужжат билан мана шундай гапларни айтишади? Уларнинг бу каби тушунчалари соф исломий этиқодга путур етказмайдими? Мен шунга оид бирор ҳадисни учратмадим. Яна жуда кўплаб ихтилофлар борки аҳли тариқатчиларга оид барчасини келтиролмадим. Агарда шунга ўхшаш савол жавоблар бўлган бўлса линкини ёзиб берсангиз. Ҳақиқий соф тасаввуфда шу каби этиқодлар борми? Саволим ноўрин бўлган бўлса минг бор узр Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!!!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/686-azo-namoz-shariat-ravshanligida Шариат мезонига тушмаган тасаввуф залолатдир. Гарчи улардан одатдан ташқари ишлар содир бўлса ҳам. Сўфи Оллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳнинг “Саботул ожизин” китобларида : «Шариатсиз киши учса ҳавоға, Кўнгул берма анингдек худнамоға. Шариатсиз киши гар ютса ўтни, Ҳаво ўртасида минса булутни. Қачон тобқан бўлур қурбат, Ойдини вали, билманг тақи андоғ кадини. Бўлубдур мундоғ ишлар кофирдин, Нечукким бўлди сиҳр Сомирийдин...» Демак, тариқатдан мақсад каромат кўрсатиш ё соҳибкаромат бўлиш эмас, балки комил инсонга айланишдир. Бу жараён қалбни покизалашдан бошланади – дейилган. Шу мақсадда Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳимаҳуллоҳ “Тасаввуф ҳақида тасаввур” деган китоб ёзганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat